Psalms 66
1Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида айтиладиган сано. Қўшиқ.2Эй Худо, меҳрибон бўлгин, барака бергин бизга,
Юзинг нурини сочгин лутф ила устимизга,
3Заминда маълум бўлади Сенинг йўлларинг,
Жамики халқлар орасида маълум бўлади Сенинг нажотинг.
4Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин,
Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин.
5Халқларни Сен одиллик ила ҳукм қиласан,
Замин узра элатларга йўлбошчилик қиласан,
Севинсин халқлар, шодланиб қўшиқ айтсин.
6Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин,
Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин.
7Ер ўз ҳосилини берсин,
Худойимизнинг Ўзи бизга барака берсин.
8Ҳа, Худо бизга барака берсин!
Ернинг тўрт томонидаги халқлар Унга тиз чўксин.
Copyright information for
UznUzbC