Psalms 67
1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Қўшиқ.2Қўзғалсин Худо, тарқалиб кетсин душманлари,
Олдидан қочиб кетсин Ундан нафратланганлар.
3Тутунни шамол тарқатгани каби,
Худо уларни ҳайдаб юборсин.
Мум оловда эригани каби,
Худо олдида фосиқ ҳалок бўлсин.
4Солиҳлар эса хурсанд бўлсин,
Худо олдида шод бўлсин,
Улар хурсандликка тўлиб–тошсин.
5Худога ҳамду санолар куйланг,
Унинг номини тараннум этинг.
У булутларни миниб боради,
Уни улуғланг.
У Эгамиздир!
Ҳузурида шодланинг!
6У Худодир, макони муқаддасдир,
Етимларнинг отаси, бевалар ҳимоячисидир.
7Худо ёлғизларни хонадонга жойлаштиради,
Асирларни роҳатга, эркинликка олиб чиқади,
Исёнкорлар эса қақраган ерга эга бўлади.
8Эй Худо, Ўз халқингнинг олдида борганингда,
Саҳро бўйлаб юриш қилганингда,
Замин титради, осмон ёмғирини қуйди.
9Сенинг ҳузурингда, эй Синай тоғининг Худоси ▼
▼ Синай тоғининг Худоси — Исроил халқи Мисрдан Канъон юртига кетганда, Худо Синай тоғида уларга Ўзини зоҳир қилган эди (Чиқиш 19:10-25 га қаранг).
,Сенинг олдингда, эй Исроил халқининг Худоси,
Замин титради, осмон ёмғирини қуйди.
10Сен, эй Худо, мўл ёмғир бердинг,
Толиққан ерингга ▼
▼ еринг — Исроил халқи ўрнашган Канъон юрти.
қайтадан куч ато этдинг.11Халқинг ўша ерда бошпана топди,
Эй Худо, ҳимматингдан муҳтожларни баҳраманд қилдинг.
12Раббийдан амр келади,
Аёлларнинг катта жамоаси хушхабарни элтади:
13“Шоҳлару лашкарлар шоша–пиша қочди!”
Ҳа, Исроил аёллари чодирларда ўлжани бўлишиб олади!
14Ҳатто уйда қолганлар учун ҳам
Бордир кумуш билан қопланган каптар қанотлари,
Ялтироқ олтин билан қопланган каптар патлари.
15Қодир Худо шоҳларни тўзғитганда,
Залмон тоғига ▼
▼ Залмон тоғи — Шакам шаҳри яқинида жойлашган Эбал тоғининг ёки Гаризим тоғининг яна бир номи (Ҳакамлар 9:46-49 га қаранг) ёки Иордан дарёсининг шарқидаги бир тоғ.
қор ёққандай бўлди.16Эй Башаннинг тоғи ▼
▼ Башаннинг тоғи — Башан ўлкасида, Жалила кўлидан қарийб 60 километр шимоли–шарқда жойлашган Хермон тоғи назарда тутилган бўлиши мумкин. Хермон тоғи ҳозирги Суриянинг энг баланд тоғи бўлиб, учта алоҳида–алоҳида чўққиси бор.
, улуғвор тоғ,Эй чўққилари кўп тоғ, Башаннинг тоғи!
17Эй чўққилари кўп тоғ!
Худо макон қилиб танлаган тоққа ▼
▼ Худо макон қилиб танлаган тоғ — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 47:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
Нега ҳасад билан қарайсан?
Эгамиз то абад у ерда истиқомат қилади.
18Худонинг жанг аравалари сон–саноқсиздир,
Раббий Синайдан муқаддас маконига келади.
19Юксакларга ▼
▼ Юксаклар — Сион тоғида жойлашган Маъбад назарда тутилган бўлиши мумкин. Сано ижодкори Раббийни ўз тахтига кўтарилаётган ғолиб шоҳ сифатида тасвирлайди.
чиқди У,Асирларни ортидан эргаштирди.
Халқлардан ҳадялар олди,
Ҳатто гуноҳкор исёнчилардан ҳам туҳфалар олди.
Ахир, Парвардигор Эгамиз у ерда яшайди!
20Раббийга олқишлар бўлсин,
У ҳар куни оғирлигимизни кўтаради.
Худо бизнинг нажотимиздир.
21Худойимиз — нажот бергувчи Худо,
Эгамиз Раббий ўлимдан қутқаради.
22Худо шубҳасиз душманлар бошини янчади,
Гуноҳ йўлидан юрган одамнинг
Бош суякларини ҳам эзади.
23Раббий шундай дейди:
“Душманларингни Башандан қайтариб келаман,
Уларни денгиз тубидан олиб келаман.
24Оёғингни душманларинг қонига ботирасан,
Итларинг ҳам душман қонини ялаб,
Ўз улушини олади.”
25Эй Худо, зафарли карвонинг кўринмоқда!
Худойим, менинг Шоҳим, Сенинг карвонинг
Муқаддас маконингга бораётгани кўринмоқда!
26Олдинда қўшиқчилар, орқада созандалар,
Уларнинг ўртасида чилдирма чалган қизлар куйлар:
27“Олқишлар айтинг Худога буюк жамоа ичра,
Ҳамду санолар ўқинг Эгамизга,
Эй Исроилнинг манбаидан пайдо бўлганлар!”
28Уларнинг энг кичиги — Бенямин қабиласи олдинда келади,
Ортидан тўп бўлиб Яҳудо шаҳзодалари келади,
Забулун, Нафтали ▼
▼ …Бенямин…Яҳудо…Забулун, Нафтали… — Исроил халқининг қабилаларидан тўрттаси. Бенямин ва Яҳудо қабилалари Исроил юртининг жанубида, Забулун ва Нафтали қабилалари шимолида жойлашган эди.
шаҳзодалари уларга эргашади.29Эй Худо, кўрсатгин қудратингни! ▼
▼ Эй Худо, кўрсатгин қудратингни! — кўплаб иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда Сизлар қудратли бўласизлар, деб Худойингиз қарор қилган эди.
Эй Худо, аввалгидай намоён қил кучингни!
30Қуддусдаги Маъбадинг ҳақи–ҳурмати
Шоҳлар Сенга ҳадялар келтиради.
31Мисрга, қамишзор орасидаги ўша ёввойи ҳайвонга ▼
▼ …қамишзор орасидаги ўша ёввойи ҳайвон… — Нил дарёсидаги бегемот назарда тутилган бўлиши мумкин. Бегемот Миср халқининг рамзи эди.
танбеҳ бер,Халқларга, ўша буқалар подасига, бузоқларига танбеҳ бергин.
Сенга таъзим қилиб, кумушларини назр қилишсин.
Урушдан лаззатланувчи бу халқларни тўзғитгин.
32Мисрдан бронза келтирилади ▼
▼ Мисрдан бронза келтирилади… — ёки Аслзодалар Мисрдан келади….
,Ҳабашистон ▼
▼ Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди.
Сенга қўлларин чўзиб, эй Худо,Ўлпон тўлашга шошилиб қолади.
33– 34Худони тараннум этинг, эй ер юзи шоҳликлари,
Самолар — азалий самолар узра чиққан,
Ҳайбатли овози гулдураган
Раббийга ҳамду санолар куйланг.
35Ҳаммага эълон қилинг Худонинг қудратини,
Унинг улуғворлиги Исроил устидадир,
Унинг қудрати самолардадир.
36Худо қўрқинчлидир Ўзининг муқаддас масканида,
Исроил халқининг Худоси куч–қудрат берар Ўз халқига.
Худога олқишлар бўлсин!
Copyright information for
UznUzbC