Psalms 69
1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Эгамиздан мадад сўраб айтган илтижоси.2Эй Худо, нажот бер менга,
Келгин тезда, эй Эгам, мадад бер менга.
3Жонимга қасд қилганлар
Шармандаю шармисор бўлсин!
Ҳалокатимни истаганлар
Уятга қолиб, орқага қайтсин!
4“Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар
Шарманда бўлиб, орқага қайтсин.
5Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси
Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин.
Сенинг нажотингни севганлар:
“Худо юксалаверсин”, деб доим айтсин.
6Эҳ, мен ғариб, бечораман,
Менга ёрдам беришга шошил, эй Худо!
Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан,
Кечикмагин, эй Эгам!
Copyright information for
UznUzbC