‏ Psalms 71

1Сулаймон саноси.
Эй Худо, шоҳга адолатингни бергин,
Шоҳ ўғлига тўғри ҳукм чиқаришни ўргатгин.
2Сенинг халқингни у адолат ила ҳукм этсин,
Бечораларни у тўғрилик билан ҳукм этсин.
3Тоғлар халққа роҳат–фароғат олиб келсин,
Тепаликлар ҳақиқат самарасини келтирсин.
4Шоҳ халқнинг қашшоқларини ҳимоя қилсин,
Бечораларнинг болаларига нажот берсин,
Золимларни эзиб ташласин.
5Насллар оша қуёшу ой самода тургандай,
Унинг умри ҳам шунчалик узоқ бўлсин!
…Унинг умри ҳам шунчалик узоқ бўлсин — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда …Шундай узоқ вақт давомида Сендан қўрқсинлар.

6Шоҳимиз ўхшасин ўрилган далага,
Ёққан ҳузурбахш ёмғирга,
Ерни суғорган шаррос ёмғирга.
7Унинг даврида солиҳ яшнасин,
Дунё тургунча мўл–кўлчилик бўлсин.

8У бир денгиздан иккинчисига қадар,
Фурот дарёсидан тортиб,
Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қилади.
9Шоҳ олдида чўл қабилалари тиз чўксин,
Унинг душманлари тупроқ яласин.
10Денгиз ортидаги юртларнинг шоҳлари,
Таршиш
Таршиш — 47:8 изоҳига қаранг.
шоҳлари унга ўлпон олиб келсинлар.
Шава
Шава — Арабистон ярим оролининг жануби–ғарб томонида бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Кейинчалик Шава маликаси шоҳ Сулаймонга ҳадялар олиб келган эди (3 Шоҳлар 10:1-13 га қаранг).
ҳамда Саво
Саво — Арабистон ярим оролининг жанубида ёки Африкада, Қизил денгизнинг ғарбий бўйида жойлашган бўлиши мумкин.
шоҳлари
Унга ҳадялар келтирсинлар.
11Ҳамма шоҳлар унга таъзим айласин,
Ҳамма халқлар унга хизмат қилсин.

12Мазлум нола қилганда, шоҳ нажот беради,
Мададкори йўқ бечорани у қутқаради.
13Заиф, бечорага у шафқат кўрсатади,
Мазлумларнинг ҳаётини сақлайди.
14Мазлумларни жабр–зулмдан халос қилади,
Мазлумлар қони унинг назарида азиздир.

15Шоҳнинг умри узоқ бўлсин!
Шаванинг олтини уники бўлсин,
Халқ доимо у учун ибодат қилсин,
Кун бўйи дуо қилиб, Худодан барака тиласин.
16Юртда дон мўл–кўл бўлсин,
Тепаликлар устида дон бошоқлари чайқалиб турсин.
Лубнон тоғларида бўлгани каби, ҳосили унумли бўлсин.
Даладаги гиёҳлар каби, шаҳарлари одамга тўлсин.
17Шоҳнинг номи мангу яшасин,
Унинг донғи қуёш тургунча бор бўлсин,
Барча халқлар у орқали барака топсин,
Халқлар уни, бахтиёр, деб айтсин.

18Исроил халқининг Худоси— Эгамизга олқишлар бўлсин.
Ажойиб ишлар қиладиган ёлғиз Удир.
19Эгамизнинг улуғвор номига то абад олқишлар бўлсин,
Бутун ер юзи Унинг шуҳрати билан тўлсин.

Омин! Омин!

20Эссай ўғли Довуднинг ибодатлари ниҳоясига етди.
Copyright information for UznUzbC