‏ Psalms 73

Осиф
Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг.
қасидаси
қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.
.

1Эй Худо! Нечун бизни то абад рад этасан?!
Нечун яйловдаги қўйларингга ғазабингни сочасан?!
2Азалда Ўзингники қилиб олган халқингни ёдингда тут.
Ўзимнинг мулким бўлсин деб, қутқарган халқингни,
Ўзинг маскан қилган Сион тоғини ёдингда тут.
3Даҳшатли бу хароба томон қадам босиб кўр,
Қара, муқаддас маскандаги борини ғаним йўқ қилди.

4Ғанимларинг шовқин–сурони муқаддас масканингни тўлдирди,
Байроқларини улар белги қилиб ўрнатди.
5Ўзларини болтаси бор одамдай тутдилар,
Ўрмондаги дарахт кесувчилардай тутдилар.
6Сўнгра болтаю болғалар билан
Парчаладилар унинг ўймакор ишларини.
7Муқаддас масканингга ўт қўйдилар,
Сен улуғланадиган маконни ҳаром қилдилар,
Маъбадингни ер билан битта қилдилар.
8“Уларни тамомила қириб ташлаймиз”, деб ўз кўнглида айтдилар,
Юртдаги барча саждагоҳларни ёқиб ташладилар.

9Биронта ҳам пайғамбар қолмади,
Мўъжиза аломатларини топа олмаймиз.
Қачонгача давом этар бу?
Биронтамиз билмаймиз.
10Эй Худо, қачонгача ғаним Сени масхара қилар?!
Сени душман то абад ҳақорат қиларми?!
11Нечун ўнг қўлингни ишга солмайсан?!
Қўлингни қўйнингдан чиқариб,
Уларни қириб ташлагин!

12Эй Худо, азалдан менинг Шоҳимсан,
Ер юзига Сен нажот олиб келасан.
13Қудратинг билан денгизни бўлган Сенсан,
Денгиз аждарларининг бошини мажақлагансан.
14Махлуқ Левитаннинг
Левитан — Канъон халқларининг қадимий афсоналарида учрайдиган махлуқ. Левитан ҳалокат келтирувчи денгиз кучларининг ва ўрнатилган барча тартибга таҳдид соладиган бузғунчи кучларнинг рамзидир. Муқаддас Китобда Худонинг Левитан устидан қозонган ғалабаси Унинг куч–қудрати рамзидир. Зотан, Худо бутун борлиқ устидан, шунингдек, Ўз халқининг душманлари устидан ғолиб бўлган қудратли Ҳукмдордир.
бошларини эзиб ташлагансан,
Чўл жонзотларига
Чўл жонзотлари — ёки Чўлда яшайдиган одамлар.
уни емиш қилиб бергансан.
15Булоқлару анҳорларни очган Сенсан,
Оқар дарёларни қуритган ҳам Сенсан.
16Кундуз Сеникидир, тун ҳам Сеники,
Қуёш ва ойни
ой — ёки юлдузлар.
бунёд этгансан.
17Заминнинг чегарасини Сен ўрнатгансан,
Ёз ва қишни ҳам ўрнатган Сенсан.

18Эй Эгам, душманнинг масхаралашини,
Аҳмоқ одамлар Сени ҳақоратлашини ёдингда тут.
19Каптарларинг ҳаётини ёввойи ҳайвонларга берма,
Мазлум халқингнинг ҳаётини то абад унутма.

20Биз билан қилган аҳдингни эсла,
Юртдаги зулмат жойлар зўравонликка тўла.
21Шармандаликка мазлум дучор бўлмасин,
Фақиру бечора Сенга ҳамду сано айтсин.
22Қани, эй Худо, даъвоингни исбот қилгин,
Аҳмоқлар кун бўйи Сени масхара қилишини ёдда тут.
23Душманларинг шовқин–сурони кўтарилаверади,
Уларнинг бақир–чақириғини эътиборсиз қолдирма.
Copyright information for UznUzbC