Psalms 74
1Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтиладиган Осиф ▼▼ Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг.
саноси. Қўшиқ.2Эй Худо, Сенга шукурлар айтамиз,
Шукурлар айтамиз, Сен бизга яқинсан,
Мўъжизаларинг ҳақида одамлар гапиради.
3Худо айтар: “Белгиланган вақтни танлайман,
Ҳаққонийлик билан ҳукм қиламан.
4Замин ва ундаги инсонлар титраган пайтда
Замин устунларини ▼
▼ Замин устунлари — 17:16 изоҳига қаранг.
маҳкам ушлаган Менман.”5Мақтанчоқларга Худо айтар: “Мақтанмагин”,
Фосиққа айтар: “Кучинг билан мақтанмагин.
6Гердайиб, самоларга кучингни кўрсатма,
Қайсарларча киборлик билан гапирма.”
7Ҳеч ким шарқдан ёки ғарбдан
Ёхуд саҳродан инсонни юксалтира олмайди.
8Ҳукм қиладиган Худодир,
Бировни У йиқитар, бошқасини юксалтирар.
9Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида,
Зиравор қўшилган кўпикли шаробга ▼
▼ шароб — 59:5 изоҳига қаранг.
тўла.У шаробни қуяди,
Оламдаги жамики фосиқлар эса
Қуйқумигача ичиб тугатади.
10Мен то абад Ёқубнинг Худоси ҳақида гапираман,
Уни ҳамду сано ила тараннум этаман.
11Худо айтар: “Фосиқларнинг кучини қирқаман,
Солиҳларнинг қудратини ошираман.”
Copyright information for
UznUzbC