Psalms 75
1Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида айтиладиган Осиф ▼▼ Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг.
саноси. Қўшиқ.2Яҳудо юртида Худо машҳурдир,
Исроилда Унинг номи буюкдир.
3Унинг чодири Қуддусдадир ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Салим, Қуддуснинг қадимги номи.
,Макони Сиондадир.
4Ўша ерда синдирди оташдай ўқларни,
Қалқону қилични, жанг қуролларини.
5Эй Худо, нақадар буюксан!
Ўлжага бой тоғлардан Сен улуғворсан!
6Жасур аскарлар ўлжа бўлиб ётибди,
Улар ўлим уйқусига кетган.
Биронта жангчининг
Қўл кўтаришга кучи қолмади.
7Эй Ёқубнинг Худоси! Сенинг ҳайқириғингдан,
Отлару чавандозлар карахт бўлиб ётибди.
8Чиндан ҳам Сен қўрқинчлисан,
Ким бардош бера олар Сенинг қаршингда,
Ғазабинг қўзғалган пайтда?!
9– 10Самолардан ҳукмингни эълон қилдинг!
Эй Худо! Сен ҳукм қилай деб,
Оламдаги мазлумларни қутқарай деб, қўзғалдинг.
Шунда ер юзи қўрқиб сукутда қолди.
11Инсонга бўлган ғазабинг ▼
▼ Инсонга бўлган ғазабинг… — ёки Сенга бўлган инсон ғазаби….
Ўзингга ҳамду сано келтирар,Ғазабингдан қутулганларни атрофингга тўплайсан ▼
▼ …Ғазабингдан қутулганларни атрофингга тўплайсан — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Ғазабнинг қолганини кийиб оласан. Оятнинг бу қисмидаги ибронийча матннинг маъноси баҳсли.
.12Эгангиз Худога онтингизни адо қилинглар,
Қўрқинчли Худога атрофидагилари ▼
▼ атрофидагилари — атрофдаги халқларнинг ҳукмдорлари (шу санонинг 13–оятига қаранг) ёки самодаги кенгашда иштирок этган илоҳий зотлар назарда тутилган (81:1, 88:8 га қаранг).
Ҳадялар олиб келсинлар!
13Худо такаббур шаҳзодаларни бўйсундириб олади,
Ер юзи шоҳларини қўрқувга солади.
Copyright information for
UznUzbC