‏ Psalms 76

1Ижрочилар раҳбари Ёдутунга
Ёдутун — 1 Солномалар 16:41-42, 25:1, 3 га қаранг.
. Осиф
Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг.
саноси.

2Фарёд қилиб, Худога ёлвораман,
Эшитгин мени, деб Худога ҳайқираман
…Эшитгин мени, деб Худога ҳайқираман — ёки …Худога ҳайқираман, мени эшитади.
.
3Қайғули кунимда Раббийга интилдим,
Тунда қўлларимни кўтариб илтижо қилдим,
Жоним тасалли топишни рад этди.

4Эй Худо, Сени ўйлаганимда, фиғон чекаман,
Руҳим заифлашади.
5Тун бўйи Сен мени бедор қилдинг,
Сўзлай олмайман азобланганимдан.
6Олдинги кунлар ҳақида ўйлаб юрдим,
Эски даврларни эслаб юрдим.
7Тун бўйи ўзим билан ўзим суҳбат қурдим
Тун бўйи ўзим билан ўзим суҳбат қурдим… — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда Тунда айтган қўшиқларимни эсладим….
,
Қалбим хаёлга берилиб, руҳим сўраб–суриштирди:
8“Раббий то абад бизни рад этармикан?
Ҳеч қачон шафқат кўрсатмасмикан?
9Унинг содиқ севгиси то абад йўқолганми?
Унинг ваъдалари бир умрга тамом бўлганми?
10Худо шафқатли бўлишни унутиб қўйдими?
Раҳмдиллик ўрнини ғазаб эгалладими?”
11Ўзимга ўзим дедим:
“Худойи Таоло ўнг қўли орқали
Энди бизга ёрдам бермаяпти.
Бу менинг кулфатимдир.”

12Эй Эгам, ишларингни мен ёдга оламан,
Азалий мўъжизаларингни эсга оламан.
13Ҳамма ишларингни хаёлимдан ўтказаман,
Қудратли ишларинг ҳақида фикр юритаман.
14Сенинг йўлинг, эй Худо, муқаддасдир,
Қайси худо Сендай буюкдир?!
15Мўъжизалар яратувчи Худо Сенсан,
Халқлар орасида қудратингни кўрсатган Сенсан.
16Қудратинг билан Ўз халқингни,
Ёқуб ҳамда Юсуф наслларини қутқаргансан.

17Эй Худо, сувлар Сени кўрганда,
Ҳа, сувлар Сени кўрганда, қўрқиб кетдилар,
Тубсиз денгизлар ларзага келди!
18Булутлар ёмғирин қуйди,
Самолар гумбурлаб янгради,
Ўқларинг ҳар томонда
Ялт этиб пайдо бўлди.
19Гумбур–гумбур эшитилди қуюн ичида,
Чақмоқларинг оламни ёритди,
Замин титраб, тебранди.
20Йўлинг денгиз орқали ўтди,
Сўқмоғинг баҳайбат сувлардан ўтди,
Изларинг эса кўринмас эди.
21Халқингни қўй сурувидай етаклаб бординг,
Мусо, Ҳорунни раҳнамо қилиб танладинг.
Copyright information for UznUzbC