Psalms 77
Осиф ▼▼ Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг. қасидаси ▼▼ қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг..
1Қулоқ солинг, эй халқим, ўгитларимга,Қулоқ тутинг оғзимдан чиққан сўзларга.
2Оғзимни очаман масалга,
Ўтмишнинг сирли сабоқларин ўргатаман сизга.
3Буларни айтган эди ота–боболаримиз,
Улардан эшитганмиз, биламиз.
4Эгамизнинг ҳамдга лойиқ ишларини,
Унинг қудратини, У қилган ажойиботларни
Биз яширмай айтамиз ота–боболаримиз наслига,
Ҳикоя қиламиз болаларимизга.
5Ёқуб наслига У фармон берди,
Исроилга қонун тайинлади.
Ота–боболаримизга амр бериб:
“Болаларингизга ўргатинг”, деди ▼
▼ Ота–боболаримизга амр бериб…деди — Қонунлар 6:6-7 га қаранг.
.6Токи келажак насллар буларни билсин,
Билсин ҳатто туғилмаган болалар,
Ўз навбатида болаларига айтсин улар.
7Болалари ҳам умидини боғласин Худога,
Худонинг ишларини унутиб қўймай,
Риоя этсин Унинг амрларига.
8Токи улар ота–боболарига ўхшаб,
Ўжар, исёнкор насл бўлмасин.
Юрагида Худога садоқати бўлмаган,
Руҳан беқарор насл бўлмасин.
9Ўқ–ёй билан қуролланган Эфрайим жангчилари ▼
▼ Эфрайим жангчилари — Эфрайим қабиласи Исроилнинг шимолий қисмидаги энг катта ва нуфузли қабила бўлгани боис, Эски Аҳднинг баъзи ўринларида Эфрайим деган ном Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган. Бу шоҳликнинг пойтахти Самария эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭФРАЙИМ сўзига қаранг.
Жанг кунида ортига қайтди ▼
▼ …Жанг кунида ортига қайтди — Эфрайим қабиласи ва Исроил, яъни шимолий шоҳлик жангда қўрқоқлик кўрсатганлиги ҳақида ҳеч қаерда айтиб ўтилмаган. Бу ерда сано ижодкори улар ҳақида, жангдан орқага қайтди, деб айтганда, Исроил халқининг Худо билан қилган аҳдига бевафолик қилгани ва шу сабабли уларнинг шоҳлиги қулаганини назарда тутган бўлса керак (шу санонинг 60, 67-68–оятларига ва 60–оятнинг изоҳига қаранг).
.10Улар Худонинг аҳдига риоя қилмадилар,
Унинг қонунлари бўйича юришни рад этдилар.
11Улар унутдилар Худонинг қилган ишларини,
Худонинг уларга кўрсатган мўъжизаларини.
12Миср диёридаги Зўван текислигида ▼
▼ Зўван текислиги — Гўшен ерларининг яна бир номи, бу жой Нил дельтасининг шарқ томонида жойлашган эди. Зўван бу текисликдаги муҳим шаҳар бўлиб, Рамзес номи билан ҳам аталар эди. Ибтидо 47:11, 27 га қаранг.
,Уларнинг ота–боболари кўз ўнгида
Худо мўъжизалар кўрсатганди.
13Денгизни ёриб, ўртасидан уларни ўтказди,
Сувларни девор каби тик қилиб қўйди ▼
▼ Денгизни ёриб…Сувларни девор каби тик қилиб қўйди — Чиқиш 14:21-29 га қаранг.
.14Кундузи уларни булут орқали етаклади,
Тун бўйи аланга ёруғи орқали етаклади ▼
▼ Кундузи уларни…Тун бўйи…етаклади — Чиқиш 13:21-22 га қаранг.
.15У саҳродаги қояларни парчалади,
Денгиз сувидай мўл сувни уларга берди.
16Қоядан ирмоқларни чиқарди,
Сувларни дарёлардай оқизди ▼
▼ У саҳродаги қояларни парчалади…16…Сувларни…оқизди — Чиқиш 17:1-7 ва Саҳрода 20:2-11 га қаранг.
.17Улар саҳрода Худойи Таолога қарши исён кўтариб,
Унга қарши гуноҳ қилавердилар.
18Улар атайлаб Худони синадилар ▼
▼ Улар атайлаб Худони синадилар… — Чиқиш 16:2-15, Саҳрода 11:4-23 га қаранг.
,Кўнгли тусаган овқатни талаб қилдилар.
19Улар Худога қарши сўзлаб, дедилар:
“Саҳрода Худо бизга дастурхон ёза олармиди?!
20Мана, У қояга урганда, сув дарё–дарё бўлиб оқди,
Ирмоқлар тўлиб–тошди.
Энди У Ўз халқига нон бера олармикан?
Халқини гўшт билан таъминлай олармикан?”
21Эгамиз уларнинг гапини эшитиб,
Қаттиқ ғазабга минди.
Ёқуб наслига қарши ғазаб алангасини пуркади,
Ҳа, Исроил наслига қарши қаҳрини сочди ▼
▼ Эгамиз уларнинг гапини эшитиб…Исроил наслига қарши қаҳрини сочди — Саҳрода 11:1-3 га қаранг.
.22Улар Худога ишонмадилар,
Унинг нажотига таянмадилар.
23Худо самолардан туриб амр берди,
Осмон қопқаларини очиб юборди.
24Улар есин деб, манна ▼
▼ манна — Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин то Канъон юртига киргунча, Худо уларга етказиб турган махсус егулик. Манна, Шаббат кунидан ташқари, ҳар куни кечаси ерга ёғиларди, одамлар саҳарда туриб, уни йиғиб олишарди (Чиқиш 16:13-35, Ёшуа 5:12 га қаранг).
ёғдирди,Осмоннинг донини уларга берди.
25Одамзод фаришталар нонидан еди,
Худо уларга мўл–кўл таом юборди.
26У самолардан шарқ шамолини эстирди,
Қудрати билан жануб шамолига йўл кўрсатди.
27У чангдай мўл қилиб, халқига гўшт ёғдирди,
Ҳа, денгиздаги қумдай мўл қилиб қушлар ёғдирди.
28Буларни уларнинг қароргоҳига ёғдирди,
Уларнинг чодирлари атрофига туширди.
29Улар тўйгунларича едилар,
Худо уларга кўнгиллари тусаганини берди.
30Бироқ ҳали кўнгли тусаганига тўймаган,
Луқмалари ҳали уларнинг оғизларида экан,
31Худо ғазабини уларга сочди,
Уларнинг кучлиларини ўлдирди,
Исроилнинг гулдай йигитларини ер тишлатди ▼
▼ …Исроилнинг гулдай йигитларини ер тишлатди — Саҳрода 11:31-35 га қаранг.
.32Шуларга қарамай, улар гуноҳ қилавердилар,
Худонинг мўъжизаларига ишонмадилар.
33Худо уларнинг кунларини бир нафасдай битирди,
Уларни ваҳимага солиб, умрларини барбод қилди.
34Баъзиларини Худо ўлдирди,
Шундагина қолганлари Унга интилди,
Тавба қилиб, яна Худога қайтди.
35Улар шундай деб эсладилар:
“Ҳа, Худо суянган қоямиз,
Бизнинг қутқарувчимиз Худойи Таоло.”
36Аммо Худога хушомад қилардилар,
Унга тиллари билан ёлғон сўзлашарди.
37Юракларида эса Худога содиқ эмас эдилар,
Унинг аҳдига бевафолик қилдилар.
38Худо–чи, шафқат қилди,
Кечирди уларнинг гуноҳларини,
Қириб ташламади уларни.
Кўпинча У ғазабини босди,
Бутун ғазабини сочмади.
39Худо эслади: “Улар шунчаки бандалардир,
Эсиб, бошқа қайтиб келмас шамолдир.”
40Саҳрода Худога қанчалар кўп исён қилдилар!
Дашту биёбонда Уни хафа қилдилар.
41Худони улар такрор–такрор синадилар,
Исроил халқининг Муқаддас Худосини ранжитдилар.
42Улар Худонинг қудратини,
Уларни душмандан қутқарган кунни эсдан чиқардилар.
43Худо Мисрда кўрсатган мўъжизаларни,
Ҳа, Зўван текислигида ▼
▼ Зўван текислиги — шу санонинг 12–ояти изоҳига қаранг.
кўрсатган ажойиботларни унутдилар.44Мисрдаги дарёларни Худо қонга айлантирди,
Мисрликлар ирмоқлардан сув ичолмай қолди.
45Уларни еб битирсин дея, пашшалар галасини юборди,
Юртни вайрон қилсин дея, қурбақалар юборди.
46Уларнинг ҳосилини Худо чигирткаларга ▼
▼ чигирткалар — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот.
ем қилди,Уларнинг меҳнати маҳсулини чигирткаларга берди.
47Узумзорларини дўл билан яксон қилди,
Шикамора–анжир дарахтларини ▼
▼ шикамора–анжир дарахтлари — анжирнинг қадимги Яқин Шарқда кенг тарқалган бир тури. Катталиги ёнғоқ дарахтидай, барглари эса тут баргларига ўхшаш бўлиб, йил давомида бир неча бор ҳосил берадиган серсоя дарахт.
жалада нобуд этди.48Уларнинг чорвасини дўлга дучор қилди,
Уларнинг подасини яшин алангасига берди.
49Кулфат элчиларини юборгандай
Худо уларга алангали ғазабини, қаҳрини,
Нафратини ҳамда мусибатни сочди.
50У Мисрдан ғазабини қайтармади,
Уларнинг жонларига шафқат қилмади,
Уларни вабога дучор қилди.
51Мисрнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилди ▼
▼ 44 Мисрдаги дарёларни Худо қонга айлантирди…51 Мисрнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилди… — Чиқиш 7:14-12:32 га қаранг.
,Ҳа, Хом авлодининг ▼
▼ Хом авлоди — Мисрликларга нисбатан қўлланган шеърий усул. Хомнинг ўғли Мизра Миср халқининг бобокалонидир (Ибтидо 10:6 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг).
фахри,Қут–барака тимсолини йўқ қилди.
52Ўз халқини эса Худо қўйдай етаклаб чиқди,
Уларни саҳро бўйлаб сурувдай бошлаб борди.
53Эгамиз эсон–омон бошлаб борди,
Улар қўрқмадилар,
Уларнинг ғанимларини эса денгиз ютди.
54Эгамиз халқини Ўз муқаддас юртига,
Ўз кучи билан қўлга киритган тоққа олиб келди.
55Ўз халқининг олдидан бошқа халқларни ▼
▼ бошқа халқлар — Қонунлар 7:1 га қаранг.
қувди,Уларнинг юртини мулк қилиб бўлиб берди,
Исроил қабилаларини уларнинг чодирларида ўрнаштирди.
56Улар ҳамон Худойи Таолони синардилар,
Унга қарши исён кўтариб, фармонларига бўйсунмадилар.
57Оталари каби бевафолик қилиб, хоинлик қилдилар,
Яроқсиз камонга ўхшаб ишончсиз чиқдилар.
58Саждагоҳлари билан улар Худони ғазаблантирдилар,
Бутлари билан Унинг рашкини қўзғатдилар.
59Буларни эшитганда Худо, ғазабга минди,
Шундан сўнг Исроилни тамом рад этди.
60У Шилўдаги ▼
▼ Шилў — Қуддусдан қарийб 32 километр шимолда жойлашган бу шаҳар Эфрайим қабиласининг ҳудудида эди. Шоҳ Довуд давридан олдин Шилў Исроил халқининг сажда маркази бўлган эди (Ёшуа 18:1, 1 Шоҳлар 1:3 га қаранг). Кейинчалик Яҳудо қабиласининг ҳудудидаги Қуддус сажда маркази бўлиб қолди, Маъбад Қуддусда қурилди (шу санонинг 67-69–оятларига қаранг).
Ўз масканини,Инсонлар орасида тиккан Чодирини тарк этди.
61Душманга асир қилиб берди Аҳд сандиғини,
Ўзининг қудратию шуҳрати рамзини ▼
▼ …асир қилиб берди Аҳд сандиғини, Ўзининг қудратию шуҳрати рамзини — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …асир қилиб берди Ўз қудратию шуҳратини.
.62Ўз халқини У қиличга рўпара қилди,
Ғазабини танлаган халқига сочди.
63Йигитларини аланга ямламай ютди,
Қизлари никоҳ қўшиқларини айтолмай қолди.
64Руҳонийлари қилич тиғидан йиқилди,
Руҳонийларнинг бевалари аза тутолмай қолди.
65Шунда Раббий қўзғалди уйқудан уйғонгандай,
Шаробдан ҳайқираётган баҳодирдай.
66Душманларини У тирқиратиб қувди,
Уларни абадий шармандаликка дучор қилди.
67Юсуф наслини Худо рад этди,
Эфрайим қабиласини ▼
▼ Эфрайим қабиласи — шу санонинг 9–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг.
танламади.68Унинг ўрнига Яҳудо қабиласини ▼
▼ Яҳудо қабиласи — Яҳудо қабиласи Исроилнинг жанубий қисмидаги энг катта қабила эди. Шу боис Эски Аҳднинг баъзи парчаларида Яҳудо сўзи жанубий шоҳликка нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг.
,Ўзи севган Сион тоғини танлади ▼
▼ …Эфрайим қабиласини танламади. 68…Яҳудо қабиласини…Сион тоғини танлади — Маъбаднинг Яҳудо ҳудудида, Қуддусдаги Сион тоғида қурилганига ишора (шу санонинг 60–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
.69Абадий ўрнатган ер курраси каби,
Самолар каби, Ўз муқаддас масканини қурди.
70Худо Ўз қули Довудни танлаб олди,
Қўй қўрасидан уни чақириб олди.
71У Довудни совлиқ қўй, қўзиларга чўпонликдан олди.
Ўзининг халқи Исроилга,
Ёқуб наслига чўпон қилиб тайинлади.
72Довуд уларга ҳалоллик билан чўпонлик қилди,
Моҳирлик билан уларни етаклаб борди.
Copyright information for
UznUzbC