Psalms 79
1Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар” куйига айтиладиган Осиф ▼▼ Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг.
саноси.2– 3Тингла бизни, эй Исроилнинг Чўпони,
Юсуф наслини ▼
▼ Юсуф насли — бу ўринда Исроил халқи назарда тутилган. Юсуф Ёқубнинг Роҳиладан кўрган тўнғич ўғли эди. Эфрайим ва Манаше қабилалари Юсуфнинг иккала ўғлидан тарқалган насллардир.
қўй сурувидай етаклаб чиққан Сенсан,Карублар орасида тахт қургансан,
Эфрайим, Бенямин, Манаше ▼
▼ …Эфрайим, Бенямин, Манаше… — Исроил халқининг қабилаларидан учтаси. Эфрайим ва Манаше ғоят муҳим ўрин тутган шимолий қабилалар эди.
олдида нурингни соч.Қудратингни кўрсат, бизни қутқаргани кел.
4Эй Худо, бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин,
Жамолинг бизга нурларини сочсин, нажот топайлик.
5Эй Парвардигори Олам — Эгамиз,
Қачонгача ғазабланиб, ибодатимизни рад этасан?
6Кўз ёшлар бердинг бизга нон ўрнига,
Челак тўла кўз ёшларни бизга ичирдинг.
7Қўшнилар биздан нафратланишига имкон бердинг,
Душманларимиз бизни масхара қилмоқда.
8Эй Парвардигори Олам, бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин,
Жамолинг бизга нурларини сочсин, нажот топайлик.
9Ток новдасини суғургандай,
Бизни Мисрдан келтирдинг.
Бегона халқларни қувиб, бизни ўтқаздинг.
10Биз учун тупроқ тайёрладинг,
Илдиз отиб, юртни тўлдирдик.
11Тоғлар бизнинг соямиз билан қопланди,
Баҳайбат садрлар ҳам новдаларимиз билан қопланди.
12Биз шохларимизни денгизгача ▼
▼ денгиз — яъни Ўрта ер денгизи.
ёйдик,Новдаларимиз Фурот дарёсигача чўзилди.
13Нега энди боғнинг деворларини бузиб ташладинг?
Ўтган–кетганлар меваларини юлсин дебми?
14Ёввойи тўнғизлар уни хароб қилади,
Ёввойи жониворлар ▼
▼ Ёввойи тўнғизлар…Ёввойи жониворлар… — Исроил халқининг душманларига ишора қилаётган кўчма маънодаги иборалар.
ундан еб қорнини тўйғизади.15Қайт яна бизга, эй Парвардигори Олам!
Назар солгин, қара самодан,
Бу ток новдасини қўриқлагин.
16Ўнг қўлинг ўтқазган илдизни,
Ўзинг ўстирган новдани ▼
▼ новда — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси ўғил, Худо ўтқазган токка, яъни Исроил халқига ишора қилаётган кўчма маънодаги сўз.
қўриқлагин.17Ғанимларинг узум токингни қирққан эди,
Узум токингни оловда ёндирган эди,
Ғазабли боқишингдан улар йўқ бўлсин.
18Ўзинг танлаганингга,
Ўзинг учун кучли қилган халққа ▼
▼ халқ — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси инсон ўғли. Шу санонинг 16–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. Яна 8:5 изоҳига қаранг.
таянч бўлгин.19Шунда биз ҳеч қачон Сендан қайтмаймиз,
Сенга сажда қиламиз, бизга ҳаёт ато қил.
20Эй Парвардигори Олам — Эгамиз,
Бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин,
Жамолинг бизга нурларини сочсин, нажот топайлик.
Copyright information for
UznUzbC