Psalms 80
1Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида айтиладиган Осиф ▼▼ Осиф — 49–санонинг изоҳига қаранг.
саноси.2Худога, қудратимиз манбаига
Севинч билан куйланг!
Ёқубнинг Худосига шодлик ила ҳайқиринг!
3Қўшиқ куйланг, доира чертинг,
Хушовоз лира, арфа чалинг.
4Бурғу чалинг янги ой шодиёнасида,
Ой тўлганда, байрам кунимизда ▼
▼ байрам кунимиз — Чайла байрами назарда тутилган бўлиши мумкин (Левилар 23:33-43 га қаранг).
.5Исроил учун бу қонундир,
Ёқуб Худосининг фармонидир.
6Миср юрти устига бостириб борганда,
Худо буни Исроилга ▼
▼ Исроил — ибронийча матнда Юсуф. 79:2-3 нинг биринчи изоҳига қаранг.
қонун қилиб берди.Мен нотаниш бир овозни эшитдим:
7“Юкни олдим елкангиздан,
— дейди У. —
Қўлларингиз саватдан озод бўлди ▼
▼ Юкни олдим елкангиздан…Қўлларингиз саватдан озод бўлди — Исроил халқининг Мисрда қилган оғир меҳнати назарда тутилган (Чиқиш 1:11-14 га қаранг).
.8Кулфатда Менга фарёд қилдингиз, сизни қутқардим,
Булутлар орасидан сизларга жавоб бердим,
Марива сувлари бўйида ▼
▼ …Марива сувлари бўйида… — Чиқиш 17:1-7 ва Саҳрода 20:1-13 га қаранг.
сизларни синадим.9Эшитинг, эй халқим, танбеҳ бераман сизга,
Эй Исроил, кошкийди қулоқ солсангиз Менга!
10Орангизда бегона худолар бўлмасин,
Бошқа худоларга сажда қилманглар.
11Мен сизларнинг Эгангиз Худоман,
Сизларни Миср юртидан Мен олиб чиққанман,
Оғзингизни катта очинг, Мен уни тўлдираман.
12Эй халқим, сиз эса овозимга қулоқ солмадингиз,
Эй Исроил, Менга итоат этишни рад этдингиз.
13Ўз билганингизча яшанг, дея
Юракларингизни ўжарлигича қолдирдим.
14Эҳ, қанийди сиз Менга қулоқ солсангиз,
Эй Исроил, Менинг йўлларимдан юрсангиз!
15Тезда душманларингизни бўйсундирардим,
Сизнинг ғанимларингизга зарба берардим.
16Мен, Эгангиздан нафратланганлар
Қўрқувдан титраб, тиз чўккан бўларди,
Уларнинг ҳалокати то абад давом этарди.
17Сизларни буғдойнинг энг яхшиси билан боқардим,
Қоядан асал чиқариб, сизларни тўйдирардим.”
Copyright information for
UznUzbC