‏ Psalms 83

1Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида айтиладиган Кўрах наслининг
Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
саноси.

2Сенинг маконинг ажойибдир,
Эй Сарвари Олам!
3Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни
Жоним истар, ҳатто орзиқар.
Эй барҳаёт Худо! Қалбим,
Вужудим севинч ила Сенга куйлар.

4Эй Сарвари Олам, Шоҳим, Худойим!
Қурбонгоҳинг ёнида чумчуқ ҳам бир уй топган,
Полапонларим учун жой топай дея,
Қалдирғоч ҳам ўзи учун бир ин қурган.
5Бахтлидир Сенинг уйингда истиқомат қиладиганлар,
Улар доим Сенга ҳамду сано айтарлар.

6Бахтлидир Сендан қудрат олган одамлар,
Қуддусни чин дилдан зиёрат қилишга интиладиганлар.
7Қақраган сойликдан
Қақраган сойликдан — ибронийча матнда Бака сойлиги. Ибронийчадаги бака сўзи қуруқ ерларда ўсадиган дарахтнинг бир турини билдириши мумкин. Баъзи иброний қўлёзмаларида, қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималарда Йиғи сойлиги. Бу сойликнинг қаерда жойлашгани маълум эмас.
улар ўтар эканлар,
Булоқлар оқа бошлар,
Илк ёмғир бу ерни сув ҳавзаларига
сув ҳавзалари — ёки баракалар.
тўлдирар.
8Улар юрган сари кучайиб борар,
Эй Худо, улар Қуддусда
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 2:6 изоҳига қаранг.
ҳузурингда ҳозир бўлар.

9Эй Парвардигори Олам — Эгам, эшит ибодатимни,
Эй Ёқубнинг Худоси, тинглагин мени.
10Эй Худо, қара шоҳга — қалқонимизга,
Ўзинг мой суртиб танлаганга лутф қилгин.

11Сенинг ҳовлиларингда ўтган бир кун
Афзалдир бошқа ерда ўтган минг кундан.
Фосиқларнинг чодирларида яшагандан кўра,
Бўлсайдим, эй Худойим, Сенинг уйингда дарвозабон.
12Эй Парвардигор Эгам, қуёш ва қалқонсан,
Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан.
Эй Эгам, тўғри юрганлардан
Неъматингни дариғ тутмайсан.
13Эй Сарвари Олам,
Сендан умид қилган одам бахтлидир!
Copyright information for UznUzbC