‏ Psalms 85

Довуд ибодати.

1Тинглагин, эй Эгам, жавоб бер менга,
Мен муҳтож ҳамда йўқсилман.
2Тақводорман, жонимни асрагин,
Сенга умид қиламан, мен, қулингни қутқаргин.
Сен менинг Худойимсан.
3Шафқат қилгин менга, эй Раббий,
Кун бўйи Сенга илтижо қилмоқдаман.
4Мен, қулингга шодлик бахш этгин,
Эй Раббий, мен Сенга юрагимни очаман.
5Сен, эй Раббий, яхшисан, кечиримлисан,
Сенга илтижо қилганларга
Содиқ севгингни кўрсатасан.
6Ибодатимга қулоқ сол, эй Эгам,
Шафқат сўраб қилган илтижоимга диққат қил.
7Оғир кунда Сенга илтижо қиламан,
Илтижоларимга Сен жавоб берасан.

8Эй Раббий, худолар орасида ҳеч қайсиси Сенга ўхшамайди,
Биронта буюк ишни Сеники билан қиёслаб бўлмайди.
9Жамики халқларни Сен яратгансан,
Эй Раббий, улар келиб, Сенга таъзим қилади,
Номингга шуҳрат келтиради.
10Зеро, Сен буюксан, мўъжизалар кўрсатасан,
Сен танҳо Худосан.
11Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам,
Токи тўғри сўқмоқларингдан юрай,
Менга собит қалб бергин,
Мен Сендан қўрқайин.
12Эй Раббим Худо, бутун юрагим ила
Сенга шукур айтаман!
То абад Сенинг номингни улуғлайман.
13Менга бўлган содиқ севгинг ғоят буюкдир,
Ўликлар диёридан
Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 6:6 изоҳига қаранг.
жонимни қутқаргансан.

14Эй Худо, такаббурлар менга ҳужум қилмоқда,
Зўравонлар тўдаси жоним пайига тушган.
Улар Сенга асло эътибор бермайди.
15Сен, эй Раббий, раҳмдил ва иноятли,
Жаҳли тез чиқмайдиган Худосан,
Севгинг ва садоқатинг мўлдир.
16Ҳолимга боқ, меҳр–шафқат қил,
Мен қулингман, Ўз чўрингнинг ўғлиман.
Менга қудратингдан ато қил,
Мени қутқаргин.
17Марҳаматинг аломатини менга кўрсатгин,
Токи ғанимларим буни кўриб, шарманда бўлсин.
Мени қўллаб, тасалли бергансан, эй Эгам.
Copyright information for UznUzbC