Psalms 86
1Кўрах наслининг ▼▼ Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
саноси. Қўшиқ.2Эгамиз яратган шаҳар муқаддас тоғда ▼
▼ муқаддас тоғ — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 47:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
турибди,Ёқуб наслининг барча масканларидан кўра,
Эгамиз Қуддус ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу санонинг 4, 5, 6–оятларида ҳам бор). 2:6 изоҳига қаранг.
дарвозаларини кўпроқ севади.3Эй Худонинг шаҳри!
Сен тўғрингда Худо ажойиб сўзлар айтган:
4“Мени эътироф этадиганлар орасида
Мисрни ▼
▼ Миср — ибронийча матнда Раҳоб, Левитаннинг яна бир исми, Канъон халқларининг қадимий афсоналарида учрайдиган махлуқ (73:14 нинг биринчи изоҳига қаранг). Бу ўринда Раҳоб Мисрнинг шеърий номи сифатида келган (Ишаё 30:7 га қаранг).
, Бобилни, Филистияни,Тир ▼
▼ …Филистия…Тир… — Филистия Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган юрт эди. Тир Финикиядаги шаҳар бўлиб, Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган.
билан Ҳабашистонни ▼▼ Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди.
ҳам қайд этаман.Одамлар уларни ҳам: «Қуддусда туғилган», деб айтади.”
5Ҳа, Қуддус ҳақида одамлар шу сўзни айтади:
“Ҳар бири ўша ерда туғилган,
Худойи Таолонинг Ўзи Қуддусни мустаҳкам қилади.”
6Эгамиз халқларнинг рўйхатини тузиб:
“Бу одам ҳам Қуддусда туғилган”, деб ёзади.
7Хониш қилиб, рақс тушиб улар:
“Ҳаётим манбаи Сендадир”, деб айтади.
Copyright information for
UznUzbC