‏ Psalms 87

1Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг
Кўрах насли — 41:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
саноси. “Қайғу–алам” куйига айтиладиган қўшиқ. Зерах уруғидан бўлган Хаманнинг қасидаси
қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.
.

2Эй Эгам, нажоткорим Худо,
Кеча–кундуз фарёд қиламан олдингда.
3Ибодатим Сенга етиб борсин,
Қулоғингни додимга тутгин.

4Ҳаётим кулфатга тўла,
Ўзим ўликлар диёрига
ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 6:6 изоҳига қаранг.
яқинлашганман.
5Мени қабрга тушганлар орасида ҳисоблайдилар,
Бемажолларга ўхшаб қолганман.
6Мурдалар орасига ташланганман,
Қабрда ётган марҳумларга ўхшайман,
Сен мени ўшалардай унутгансан,
Улар Сенинг ҳимоянгдан маҳрумдирлар.
7Сен ташладинг мени қабрнинг энг тубига,
Энг зулмат, чуқур жойларга.
8Ғазабинг устимдан зилдай босади,
Қаҳринг тўлқинлари ила мени эзасан.

9Яқин дўстларимдан мени айирдинг,
Уларга мени жирканч қилдинг,
Қамалиб қолганман, халос бўла олмайман.
10Кўзларим нури ғамдан адойи тамом бўлди.
Эй Эгам, ҳар куни
ҳар куни — ёки кун бўйи.
Сенга илтижо қиламан,
Қўлларимни Сен томон чўзаман.
11Мўъжизаларингни марҳумларга кўрсатасанми?!
Мурдалар туриб, Сенга ҳамду сано айтармикан?!
12Сенинг содиқ севгинг қабрда эълон қилинарми?!
Ҳалокат диёрида
Ҳалокат диёри — ибронийча матнда Абаддўн. Бу сўз Шеўлни, яъни ўликлар диёрини билдиради.
Сенинг садоқатинг ҳақида айтиларми?!
13Зулмат диёрида мўъжизаларинг маълум бўларми?!
Унутилганлар маконида
…қабр…13 Зулмат диёри…Унутилганлар макони… Шеўл, яъни ўликлар диёри назарда тутилган. 6:6 изоҳига қаранг.
одиллигинг ҳақида сўйланарми?!

14Эй Эгам, мен Сенга фарёд қиламан,
Ибодатим саҳарданоқ Сенга етиб боради.
15Эй Эгам, нечун мени рад қиласан?
Нечун мендан юз ўгирасан?
16Ёшлигимдан буён хастаман, ўлим билан юзма–юзман,
Ваҳималаринг қаршисида умидсиз қолганман
…умидсиз қолганман — ёки …менинг тинка–мадорим қуриган.
.
17Қаҳру ғазабинг мени эзиб ташлади,
Ваҳималаринг мени адойи тамом қилди.
18Қаҳр–ғазабинг кун бўйи мени тўфондай ўраб олади,
Мени ҳар тарафдан қуршаб олади.
19Яқин дўстимдан, қўшнимдан мени айирдинг,
Фақат зулмат менинг шеригим бўлиб қолди.
Copyright information for UznUzbC