‏ Psalms 88

1Зерах уруғидан бўлган Этханнинг қасидаси
қасида — 31–санонинг изоҳига қаранг.
.

2Сенинг содиқ севгингни, эй Эгам, то абад куйлайман,
Барча наслларга садоқатингни ўз оғзим билан эълон қиламан.
3Биламан, Сенинг содиқ севгинг то абад мустаҳкамдир,
Сенинг садоқатинг самолардай барқарордир.
4Сен шундай дединг
Сен шундай дединг… — 2 Шоҳлар 7:16 га қаранг.
:
“Ўзим танлаганим билан аҳд қилганман.
Ҳа, қулим Довудга қасамёд қилганман:
5«Сенинг наслингни то абад мустаҳкам қиламан,
Тахтингни бутун авлодлар оша ўрнатаман.»”

6Ажойиботларингга, эй Эгам, самолар ҳамду сано айтсин,
Муқаддас малаклар Сенинг садоқатингни куйласин.
7Эй Эгам, самоларда Сенга тенглашадигани бормикан?!
Илоҳий зотлардан
Илоҳий зотлар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Худонинг ўғиллари. 28:1 изоҳига қаранг.
қайси бири Сенга ўхшаркан?!
8Эй Худо, муқаддас малаклар даврасида
муқаддас малаклар давраси — 81:1 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ҳайбатлисан,
Тахтинг атрофидагиларнинг ҳаммасидан қўрқинчлисан.
9Эй Парвардигори Олам — Эгам,
Ким Сенчалик қудратли, эй Эгам?!
Садоқатинг атрофингни ўраган.
10Асов денгизни йўлга солгувчи Сенсан,
Тўлқинлар қутурганда босгувчи Сенсан.
11Жасадни эзгандай махлуқ Раҳобни
Раҳоб — Левитаннинг яна бир исми, Канъон халқларининг қадимий афсоналарида учрайдиган махлуқ (73:14 нинг биринчи изоҳига қаранг).
эздинг,
Қудратли қўлинг билан ғанимларингни тарқатдинг.
12Самолар Сеникидир, замин ҳам Сеникидир,
Оламу ундаги ҳар нарса Сеникидир,
Ҳаммасини Сен мустаҳкам қургансан.
13Шимолу жанубни ҳам Сен яратгансан,
Товур, Хермон тоғлари
…Товур, Хермон тоғлари… — Товур тоғи Жалила кўлининг жанубий қирғоғидан қарийб 19 километр ғарбда жойлашган. Хермон ҳозирги Суриянинг энг баланд тоғидир.

Сенинг номинг туфайли шодликдан куйлайди.
14Билагинг нақадар қудратлидир!
Қўлинг кучли, ўнг қўлинг музаффардир!
15Адолат ва ҳаққониятдир тахтингнинг пойдевори,
Олдингда юради севги ва садоқат.
16Бахтлидир севинч ҳайқириқларини билган халқ,
Эй Эгам, ҳузуринг нурида юрган халқ бахтлидир!
17Сенинг номинг туфайли улар кун бўйи севинади,
Сенинг адолатинг туфайли улар юксалади.
18Зотан, Сен уларнинг кучи, шуҳратисан,
Қудратимиз юксалар Сенинг лутф–карамингдан.
19Эй Эгам, қалқонимизни Сен танладинг,
Эй Исроил халқининг Муқаддас Худоси,
Сен бизга шоҳимизни бердинг.

20Қадимда Сен тақводорларингга ваҳийда айтдингки:
“Машҳур жангчига Мен куч бердим,
Халқ орасидан ёш йигитни юксалтирдим.
21Қулим Довудни Мен топдим,
Муқаддас мойимни суртиб уни танладим
…Муқаддас мойимни суртиб уни танладим — 1 Шоҳлар 16:1-13 га қаранг.
.
22Менинг қўлим доим уни қувватлайди,
Билагим уни кучли қилади.
23Ғаним уни алдай олмайди,
Золим уни қиса олмайди.
24Унинг кўз ўнгида душманларини эзиб ташлайман,
Уни ёмон кўрганларни қириб ташлайман.
25Садоқатим, содиқ севгим у билан бўлади,
Мен туфайли унинг қудрати юксалади.
26Унинг қудратини денгиз узра барқарор қиламан,
Унинг ҳукмронлигини дарёлар узра ўрнатаман.
27У Менга айтади: «Сен Отамсан!
Худойимсан, нажотим қояси Сенсан.»
28Мен уни тўнғич ўғил қилиб оламан
Мен уни тўнғич ўғил қилиб оламан… — 2:7 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
,
Ер юзи шоҳларининг қудратлиси қиламан.
29Унга бўлган чексиз севгимда то абад собит тураман,
У билан қилган аҳдимни давом эттираман.
30Унинг наслини то абад мустаҳкам қиламан,
Унинг тахти осмон тургунча туради.
31Борди–ю, унинг насли қонунимдан юз ўгирса,
Менинг қоидаларим бўйича улар юрмасалар,
32Агарда фармонларимни бузсалар,
Менинг амрларимга риоя этмасалар,
33Уларни итоатсизлиги учун хивич билан жазолайман,
Гуноҳи учун уларни таёқ билан жазолайман.
34Довуддан эса севгимни дариғ тутмайман,
Садоқатимга асло хиёнат этмайман.
35Мен аҳдимни бузмайман,
Айтган сўзимдан асло қайтмайман.
36Муқаддас номим ҳақи илк ва сўнг марта онт ичдим,
Довудни Мен асло алдамайман.
37Унинг насли то абад давом этади,
Унинг тахти қаршимда қуёш каби туради.
38Ойга, самолардаги ўша содиқ гувоҳга ўхшаб,
Тахти то абад маҳкам туради.”

39Энди эса, эй Эгам, Сен уни нафрат билан рад этдинг,
Ўзинг шоҳ қилиб танлаганингдан ғоят ғазабландинг.
40Мен — Ўз қулинг билан қилган аҳдингдан қайтдинг,
Унинг тожини Сен тупроққа қординг.
41Шаҳарларининг ҳамма деворларини қулатдинг,
Қалъаларини вайронага айлантирдинг.
42Йўлдан ўтаётганларнинг ҳаммаси уни талади,
Қўшни халқларга у масхара бўлди.
43Шоҳимизнинг душманларини ғолиб қилдинг,
Унинг ҳамма ғанимларини севинтирдинг.
44Қиличининг дамини қайтардинг,
Жангда унга Сен мадад бермадинг.
45Унинг улуғворлигига Сен чек қўйдинг,
Тахтини ерга улоқтириб юбординг.
46Ёшлик кунларини қисқартирдинг,
Уни шармандаю шармисор қилдинг.

47Эй Эгам, бу қачонгача давом этади?
Ўзингни биздан то абад яширасанми?
Қачонгача ғазабинг оташ каби ёнади?
48Эсингда тут, ҳаётим нақадар қисқа,
Не учун инсонни беҳуда яратдинг?!
49Қайси инсон ўлимни кўрмас экан?!
Ким ўликлар диёри
ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 6:6 изоҳига қаранг.
чангалидан омон қолар экан?!
50Эй Раббий, қани олдинги буюк севгинг?
Садоқатинг ила буни Довудга ваъда берган эдинг–ку!
51Эй Раббий, мен, қулинг, қанчалар масхара бўлганимни
…мен, қулинг, қанчалар масхара бўлганимни… — кўплаб иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда …қулларинг қанчалар масхара бўлганини….
ёдингда тут.
Ҳамма халқларнинг ҳақоратларини бағримда кўтариб юрибман–ку!
52Эй Эгам, душманларинг танлаган шоҳингни масхаралаганини,
Унинг ҳар бир қадамини таҳқир этганларини ёдда тут!

53Эгамизга то абад олқишлар бўлсин!

Омин! Омин!
Copyright information for UznUzbC