Revelation of John 1
Муқаддима ва дуойи салом
1Мазкур китобда Исо Масиҳнинг ваҳийси баён этилган. Яқин орада юз берадиган ҳодисаларни Худо Ўз қулларига аён қилиш учун бу ваҳийни Исо Масиҳга берди. Исо Масиҳ қули Юҳаннонинг олдига Ўз фариштасини юбориб, ушбу ваҳийни кўрсатди. 2Юҳанно Худонинг каломи ва Исо Масиҳнинг шаҳодати тўғрисида нималарни кўрган бўлса, ҳаммаси ҳақида гувоҳлик бермоқда. 3Ушбу башорат сўзларини овоз чиқариб ўқиётган одам бахтлидир. Уни тинглаб ▼▼ Ушбу башорат сўзларини овоз чиқариб ўқиётган одам…Уни тинглаб… — имонлилар бирга йиғилганда мана шу китобнинг овоз чиқариб ўқилишига ишора. Қадимда кўпчилик ўқишни билмас эди.
, китобда ёзилганларга амал қилувчилар бахтлидир. Ахир, бу ҳодисалар ҳадемай юз беради. 4– 5Асия вилоятидаги имонлиларнинг еттита жамоатига ▼▼ Асия вилоятидаги имонлиларнинг еттита жамоати — бу жамоатлар (шу бобнинг 11–оятига қаранг) Рим империясига қарашли бўлган Асия вилоятида жойлашган эди. Асия вилояти ҳозирги Туркиянинг ғарбида эди.
Юҳаннодан салом! Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳукмдори бўлган ишончли шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди. 6У биздан Шоҳлик яратди, бизни Отаси ▼▼ Ота — Худонинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг.
Худога хизмат қиладиган руҳонийлар қилиб тайинлади. Қудрат Соҳиби бўлган Масиҳга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин. 7Ана, У булутларда келяпти!Ҳар бир кўз Уни кўради,
Ҳатто Унга найза санчганлар ҳам Унга кўз тикади.
Дунёнинг жамики қабилалари Уни деб йиғлайди.
Дарҳақиқат, ҳаммаси айтилгандай бўлади! Омин.
8“Мен Ибтидо ва Интиҳодирман ▼
▼ Ибтидо ва Интиҳо — юнонча матнда Алфа ва Омега, яъни юнон алифбесининг биринчи ва сўнгги ҳарфлари.
, — деб айтмоқда Эгамиз Худо. — Мен олдин бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Қодир Худодирман.” Юҳанно ваҳийда Масиҳни кўради
9Мен биродарингиз Юҳанноман. Исонинг азоблари, Унинг Шоҳлиги ва сабр–тоқатини баҳам кўрган шеригингизман. Мен Худонинг каломини ваъз қилиб, Исо ҳақида гувоҳлик берганим учун Патмос оролига ▼▼ Патмос ороли — Эгей денгизидаги, Эфес шаҳридан қарийб 100 километр жануби–ғарбда, қоялардан иборат кичкина орол.
сургун қилинганман. 10Якшанба куни ▼▼ Якшанба куни — юнонча матнда Раббимизнинг куни, масиҳийлар бу кунни шундай деб атардилар, чунки Исо якшанба куни ўликдан тирилганди. Шу сабабдан масиҳийлар якшанба куни Худога сажда қилиш учун бирга йиғиладилар.
Муқаддас Руҳ мени қамраб олди. Мен орқамдан карнай садосига ўхшаш кучли бир овозни эшитдим. Овоз шундай деди ▼▼ Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Исо айтган сўзларнинг бошига қуйидаги сўзлар қўшимча қилинган: Мен Ибтидо ва Интиҳо, Боши ва Поёнидирман.
: 11“Кўрганларингни китобга ёзиб бор. Сўнг уни Эфес, Смирна ▼▼ Смирна — ҳозирги Туркиянинг Измир шаҳри.
, Пергамон, Тиятира, Сардис, Филаделфия ва Лаодикия шаҳарларидаги имонлиларнинг еттита жамоатига юбор.” 12Менга гапираётган Кимсани кўриш учун ўгирилдим. Шунда еттита олтин чироқпояни кўрдим. 13Чироқпоялар орасида инсон қиёфасидаги бир Зот ▼▼ инсон қиёфасидаги бир Зот — Исо Масиҳга ишора. Дониёр 7:13-14 га қаранг.
турган эди. Унинг устида узун, тўпиғигача тушган ридо бор эди, кўксига олтин тасма боғланган эди. 14Сочи момиқдай оқ, қордай оппоқ эди. Кўзлари эса оловдай чақнарди. 15Унинг оёқлари ўчоқда қиздирилган бронзадай ярқирар, овози гувиллаган денгиз товушига ўхшарди. 16Ўнг қўлида еттита юлдуз бор эди, оғзидан ўткир дудама қилич чиқиб турарди. Унинг юзи кун қизиганда балқийдиган қуёшдай порларди. 17Уни кўришим биланоқ, оёқлари остига ўликдай йиқилдим. У эса ўнг қўлини устимга қўйиб, шундай деди: “Қўрқма! Мен Биринчи ва Охиргиман. 18Барҳаётман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман. Ўлимнинг ва ўликлар диёрининг ▼▼ ўликлар диёри — яҳудийлар бу жойни, ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой, деб тушунарди.
калитлари Мендадир. 19Шундай экан, сен олдин кўрганларингни, ҳозир кўраётганларингни ва бундан кейин кўрадиганларингнинг ҳаммасини ёзиб бор. 20Сен ўнг қўлимда кўрган еттита юлдуз ва еттита олтин чироқпоянинг сирига келсак, етти юлдуз — етти жамоатнинг фаришталарини ▼▼ етти жамоатнинг фаришталари — жамоатларни қўриқловчи фаришталарга ишора бўлиши мумкин (Ҳаворийлар 12:15 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Юнончадаги фаришта сўзи элчи маъносини ҳам беради. Шу сабабдан баъзи олимларнинг айтишларича, бу ўриндаги юнонча сўз матнда айтиб ўтилган етти жамоатнинг етакчиларини билдириши мумкин. Ёки Юҳаннони кўриб келиш учун ва ўша жамоатларга Исо Масиҳдан хабар етказиш учун юборилган етти жамоатнинг элчиларига ишора бўлиши ҳам мумкин (2:1, 8, 12, 18, 3:1, 7, 14 га қаранг).
, етти чироқпоя эса етти жамоатни билдиради.”
Copyright information for
UznUzbC