Revelation of John 11
Охирзамоннинг икки шоҳиди
1Менга ўлчаш учун бир қамиш берилди, сўнг шундай деб айтилди: “Бор, Худонинг Маъбадини ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ. У ерда сажда қилувчиларни санагин. 2Маъбаднинг ташқи ҳовлисини эса қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер бутпарастларга берилган. Улар муқаддас шаҳарни ▼▼ муқаддас шаҳар — яъни Қуддус.
42 ой оёқ ости қиладилар. 3Мен икки шоҳидимга қудрат бераман. Улар эгниларига қанор кийиб ▼▼ …қанор кийиб… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган ва кўпинча пайғамбарлар кийган. Қанор кийиб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган.
, 1260 кун ▼▼ 1260 кун — яъни 42 ой ёки уч ярим йил.
давомида ваъз қиладилар. 4Бу икки шоҳид — бутун дунё Эгасининг ҳузурида турган иккита зайтун дарахти ва иккита чироқпоядир. 5Борди–ю, биронтаси уларга озор етказмоқчи бўлса, уларнинг оғзидан олов чиқиб, ўша душманни еб битиради. Уларга озор беришни истаганлар шу йўсинда ҳалок бўлади. 6Бу икки шоҳид ваъз қиладиган кунларда ёмғир ёғмаслиги учун Худо уларга осмонни беркитиш қудратини берган. Уларга яна сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтларида турли балою офатларга йўлиқтириш қудрати берилди. 7Улар шаҳодат бериб бўлганларидан кейин, тубсиз чуқурликдан чиққан бир махлуқ ▼▼ тубсиз чуқурликдан чиққан бир махлуқ — 13:1-7 га қаранг.
улар билан жанг қилади, уларни енгиб, ўлдиради. 8Уларнинг жасадлари буюк шаҳарнинг ▼▼ буюк шаҳар — Бобилга ишора. Ваҳий китобида Бобил номи Масиҳ ва Унинг Шоҳлигига қарши чиққан душманларининг тимсолидир (14:8 изоҳига қаранг). Исо ўша шаҳарда, яъни ҳозир шайтон ҳукмронлиги остида бўлган бу дунёда хочга михланган.
кўчасида ётади. Шоҳидларнинг Раббийси Исо ҳам ўша шаҳарда хочга михланган эди. Ўша шаҳарнинг рамзий номи Садўм ва Мисрдир ▼▼ Садўм ва Миср — Садўм ўз ахлоқсизлиги билан танилган шаҳар эди (Ибтидо 19:4-13 га қаранг). Миср эса Худонинг халқига зулм ўтказган, уларни қул қилган юрт эди (Чиқиш 1:8-14, 3:7 га қаранг). Масиҳга ва Унинг Шоҳлигига қарши чиққан душманларга мос келадиган номлар.
. 9Барча элу қабилалар, миллату халқлардан бўлган одамлар уч ярим кун давомида уларнинг жасадларини томоша қиладилар. Уларни дафн этишга рухсат беришмайди. 10Ер юзида яшаётганлар шоҳидларнинг ўлимидан севиниб хурсандчилик қилишади. Бир–бирларига ҳадялар юборишади. Чунки бу иккала пайғамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эди.” 11Аммо уч ярим кундан кейин иккала пайғамбарнинг вужудига Худонинг ҳаёт нафаси кирди. Шунда улар оёққа турдилар. Уларни кўрганларнинг ҳаммасини қаттиқ ваҳима босди. 12Икки пайғамбар самодан келган баланд бир овознинг: “Бу ёққа чиқинглар!” — деганини эшитишди, шунда улар душманларининг кўз ўнгида булут ичида самога кўтарилишди. 13Ўша заҳоти шиддатли зилзила юз берди. Шаҳарнинг ўндан бир қисми қулади. Зилзилада етти минг киши нобуд бўлди. Қолганлари эса ваҳимага тушиб, Самовий Худони улуғлашди. 14Иккинчи ҳалокат ўтди. Мана, учинчи ҳалокат тез яқинлашяпти. Еттинчи карнай: самодаги ҳамду сано
15Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар:“Энди бу дунё ҳукмронлигиЭгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир.
Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.”
16Шунда Худонинг ҳузуридаги ўз тахтларида ўтирган йигирма тўрт нафар оқсоқол юз тубан ерга мук тушдилар. Улар Худога сажда қилиб дедилар: 17“Ё Қодир Худо — Эгамиз!
Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан ▼
▼ …ҳозир ҳам борсан — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ҳозир ҳам борсан, келажакда ҳам бор бўласан.
.Биз Сенга ташаккурлар айтамиз.
Ахир, Сен буюк қудратингни намоён этдинг,
Ҳукмронлик қила бошладинг.
18Халқлар Сендан ғазабланганди,
Энди Сен ҳам ғазабга миндинг.
Энди вақти келди ўликларни ҳукм қилишга,
Пайғамбар қулларингни, азизларингни мукофотлашга,
Сендан қўрққан каттаю кичикни тақдирлашга.
Ерни вайрон қилганларни вақти келди хонавайрон қилишга!”
19Сўнг Худонинг самодаги Маъбади очилди. Маъбадда Худонинг Аҳд сандиғи кўринди ▼
▼ …Худонинг Аҳд сандиғи кўринди — бу сандиқ Худонинг Ўз халқи билан тузган аҳдига содиқ қолганини билдиради. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги АҲД сўзига ва АҲД САНДИҒИ иборасига қаранг.
. Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёғди.
Copyright information for
UznUzbC