Revelation of John 13
Денгиздан чиққан махлуқ
1Аждарҳо денгизнинг қум соҳилига бориб турди ▼▼ Аждарҳо…турди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Мен…турдим.
. Тўсатдан мен денгиздан бир махлуқ чиқиб келганини кўрдим. Унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди. Ҳар бир шохига биттадан тож кийдирилган, ҳар бир бошига эса куфрона ном ёзилганди. 2Мен кўрган бу махлуқ қоплонга ўхшарди. Оёқлари айиқнинг оёғига, оғзи эса шернинг оғзига ўхшар эди. Аждарҳо бу махлуққа ўз қудрати, тахти ва буюк ҳокимиятини берди. 3Махлуқнинг бошларидан бири даволаб бўлмайдиган даражада қаттиқ яраланган эди. Аммо унинг бу яраси соғайиб қолди. Шунда бутун жаҳон ҳайратда қолиб, махлуққа эргашди. Одамлар аждарҳога сажда қилишди, чунки аждарҳо махлуққа ўз ҳокимиятини берди. 4Улар махлуққа ҳам сажда қилиб, шундай деб айтишарди: “Ким ҳам бу махлуққа тенг келарди?! Ким ҳам унга қарши чиқа оларди?!” 5Махлуққа такаббурона ва куфрона сўзлар айтадиган оғиз берилди. Унга қирқ икки ой давомида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди. 6Махлуқ куфр кетиб, Худони ва Худонинг номини лаънатлади. У Худо яшайдиган маконга ва самода яшайдиган ҳар бир мавжудотга лаънатлар ёғдирди. 7Унга Худонинг азизларига қарши жанг қилиш ва уларни енгиш учун изн берилди. Унга ҳар бир қабила, элат, миллат ва халқ устидан ҳокимият берилди. 8Бу дунёга қарашли одамларнинг ҳаммаси махлуққа сажда қилишади. Уларнинг исмлари бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига ▼▼ ҳаёт китоби — 3:5 изоҳига қаранг.
дунё яратилишидан олдин ёзилмаган ▼▼ Уларнинг исмлари…дунё яратилишидан олдин ёзилмаган — ёки Бу одамларнинг исмлари дунё яратилишидан олдин бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига ёзилмаган. Аммо 17:8 оятда бу одамларнинг исмлари “дунё яратилишидан олдин ҳаёт китобига ёзилмаган” деб айтилади. Шунинг учун ушбу оятда 17:8 оятга мос келадиган маъно берилган.
. 9Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!10Ҳамма пешанасидагини кўради:
Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетади.
Баъзилар қиличдан ўтказилади ▼
▼ Баъзилар…қиличдан ўтказилади — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Кимки бошқаларни асирликка олса, ўзи асирликка тушар. Кимки қиличдан ўтказса, ўзи қиличдан ўтказилар.
,Бу вазият Худо азизларидан сабр–тоқату имонни талаб қилади.
Ердан чиққан махлуқ
11Бундан сўнг мен ердан чиқаётган бошқа бир махлуқни кўрдим. Унинг икки шохи қўчқорнинг шохларига ўхшарди, у аждарҳодай гапирарди. 12У биринчи махлуққа хизмат қилиб, унинг бутун ҳокимиятини ишга соларди. Бутун ер юзи ва у ерда яшаганлар яраси тузалган биринчи махлуққа сажда қилсин деб, уларни мажбурларди. 13Бу иккинчи махлуқ буюк ва мўъжизали аломатлар кўрсатди. У ҳатто ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди. 14Биринчи махлуқнинг номидан бу мўъжизали аломатларни кўрсатишга унга изн берилганди. Бу аломатлари билан у ер юзидаги одамларни йўлдан оздирди. У одамларга: “Қиличдан яраланган, аммо соғ қолган махлуқнинг тасвирини ясанглар”, — деб буюрди. 15Унга махлуқнинг тасвирига жон ато этиш қудрати берилганди. Махлуқ тасвири тилга кирди ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиртирди. 16У ҳаммани — каттаю кичикни, бою камбағални, қулу эркин одамни мажбурлаб, уларнинг ўнг қўли ёки пешанасига тамға бостирди. 17Кимда махлуқнинг тамғаси бўлмаса, у мутлақо олди–сотди қилолмасди. Тамғада махлуқнинг номи ёки номининг сони ёзиларди. 18Бунда ҳикмат бор. Ақли етган одам махлуқнинг сонини ҳисоблаб чиқсин, чунки бу сон — маълум бир инсонни билдирадиган сондир. Унинг сони 666 ▼▼ Унинг сони 666 — махлуқнинг номини ифодалайдиган сонлар қўшилганда мана шу сон келиб чиқса керак. Иброний ва юнон алифбесининг ҳар бир ҳарфи маълум бир сонни ифодалайди. 6 сони муваффақиятсизлик, қусур ва ёвузлик тимсоли эди (баркамоллик тимсоли бўлган 7 сонидан битта кам). Учта 6 сонининг ёнма–ён келиши муваффақиятсизлик, қусур ва ёвузлик маъносини ғоят кучайтиради.
.
Copyright information for
UznUzbC