‏ Revelation of John 14

Қўзи ва 144.000 киши

1Мен Сион тоғида
Сион тоғи — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
Қўзининг турганини кўрдим. Қўзи билан бирга 144.000 киши бор эди. Уларнинг пешаналарига Қўзининг ва Отаси Худонинг исми ёзилганди.
2Шунда мен самодан бир товуш эшитдим. Бу товуш денгизнинг шовуллашидай, гумбурлаган момақалдироқ товушидай эди. У худди арфа чалаётган чолғучиларнинг куйига ўхшарди. 3Ўша 144.000 киши тахт олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар олдида янги бир қўшиқ куйлаётган эдилар. Дунёдан қутқариб олинган бу 144.000 кишидан бошқа ҳеч ким бу қўшиқни ўргана олмас эди. 4Бу одамлар булғанмаганлар, бокира қизлардай ўзларини пок сақлаганлар
…бокира қизлардай ўзларини пок сақлаганлар — мажозий маънони ифодалаб, улар Худога содиқ эканликларини, бошқа ҳеч кимга ва ҳеч нарсага сажда қилмаганларини кўрсатади.
. Қўзи қаерга борса, Унинг орқасидан эргашганлар. Инсонлар орасидан қутқариб олинган бу одамлар илк ҳосил сингари, Худо ва Қўзига назр қилинганлар.
5Уларнинг тилида ёлғон–макр йўқ, улар бенуқсондирлар
…улар бенуқсондирлар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Худонинг тахти олдида улар бенуқсондирлар.
.

Уч фариштанинг хабари

6Шундан кейин бошим узра учиб бораётган бир фариштани кўрдим. Бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир халқ ва қабилага, ҳар қандай миллату элатга абадий Хушхабарни эълон қилаётган эди. 7У баланд овозда шундай деди:

“Худодан қўрқинг, Уни улуғланг!
У халқларни ҳукм қиладиган вақт келди.
Еру осмонни, денгизу булоқларни Яратганга сажда қилинг!”

8Унинг кетидан иккинчи фаришта учиб келиб, шундай деди:

“Вайрон бўлди!
Буюк Бобил шаҳри
Бобил шаҳри — Эски Аҳд даврида жаҳондаги энг қудратли империянинг пойтахти бўлган. Бу шаҳар мағрурлиги (Дониёр 4:27 га қаранг) ва ахлоқсизлиги билан ном чиқарган эди. У Худонинг халқига душман бўлган (милоддан олдинги 586 йилда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган, 4 Шоҳлар 25:1-21 га қаранг). Ушбу китоб ёзилган пайтда имонлилар Бобил номини баъзан Римга нисбатан ишлатар эдилар. Рим ўша даврда ҳукмрон бўлган империянинг пойтахти бўлиб, бутпарастлик ва ахлоқсизлик ўчоғи эди. Ваҳий китобида Бобил номи Масиҳ ва Унинг Шоҳлигига қарши чиққан душманларининг тимсоли бўлиб, ҳозирги пайтда шайтоннинг ҳукмронлиги остида бўлган бу дунёни билдиради. Яна 17:1-6, 19:2 га қаранг.
вайрон бўлди!
Бобил шаҳвоний ҳирси шаробидан
Ҳамма халқларга ичирганди.”

9Уларнинг кетидан учинчи фаришта учиб келиб, баланд овозда шундай деди:

— Кимки махлуққа ва унинг тасвирига сажда қилиб, пешанаси ёки қўлига тамға қабул қилса,
10у Худонинг ғазаб шаробидан ичади. Қаҳр косасига қуйилган бу шароб ниҳоятда кучлидир. Бундай одамлар муқаддас фаришталар ва Қўзи олдида ёнаётган олтингугурт ичида азоб чекадилар. 11Азобларининг тутуни абадулабад бурқираб туради. Махлуқ ва унинг тасвирига сажда қилиб, махлуқ номли тамғани қабул қилганлар кечаю кундуз тинчлик билмайдилар. 12Бундай вазиятда Худонинг амрларига итоат қилган ва Исога содиқ қолган Худонинг азизларидан сабр–тоқат талаб қилинади.

13Шунда мен самодан бир овоз эшитдим. У менга деди:

— Шундай деб ёз: бундан буён Раббимиз Исога умид боғлаб, оламдан кўз юмганлар бахтлидир!

— Ҳа, — дейди Руҳ, — улар қилган оғир меҳнатидан дам олсинлар, меҳнатининг роҳатини кўрсинлар.

Ернинг ҳосили ўрилади

14Шундан кейин мен бир оқ булутни кўрдим. Булут устида инсон қиёфасидаги бир Зот
инсон қиёфасидаги бир Зот — Исо Масиҳга ишора. Дониёр 7:13-14 га қаранг.
ўтирганди. Унинг бошида олтин тож, қўлида ўткир ўроқ бор эди.
15Кейин Маъбаддан бир фаришта чиқди. У булут устида ўтирган Зотга баланд овозда шундай деди: “Ўроғингизни ишга солинг, чунки ўрим–йиғим вақти келди. Мана, ернинг ҳосили етилди.” 16Булут устида ўтирган Зот ерга ўроқ солди, ернинг ҳосили ўрилди.

17Самодаги Маъбаддан бошқа бир фаришта чиқди. Унинг ҳам ўткир ўроғи бор эди. 18Сўнг қурбонгоҳ олдидан яна бошқа бир фаришта келди. У қурбонгоҳдаги олов учун масъул эди. У ўткир ўроқли фариштага баланд овозда хитоб қилди: “Ўткир ўроғингни ишга сол. Ердаги узум бошларини йиғ. Ахир, узум пишиб бўлди.”

19Фаришта ўроғини ерга солди. Ердаги узум бошларини йиғиб, Худонинг узум сиқадиган катта қаҳр–ғазаби чуқурига
чуқур — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди. Узум эзиш Муқаддас Китобда кўпинча Худонинг одамлар устидан чиқарадиган ҳукмига нисбатан кўчма маънода ишлатилган.
улоқтирди.
20Шаҳар ташқарисидаги ўша чуқурда узумларни эза бошлашди. Чуқурдан қон дарё бўлиб оқиб чиқди. Бу қонли дарё 1600 ўқ отими
1600 ўқ отими — юнонча матнда 1600 стадион, тахминан 300 километрга тўғри келади. Чамаси, 1600 сони рамзий маънода ишлатилган бўлиб, Худонинг ҳукми дунёнинг тўрт бурчига етиб боришини кўрсатади.
масофага оқиб борди, у шунчалик чуқур эдики, деярли отни кўмиб юборар эди.
Copyright information for UznUzbC