‏ Revelation of John 15

Етти фаришта ва етти бало

1Мен самода буюк ва ҳайратга соладиган бошқа бир аломатни кўрдим. Самода еттита фаришта турарди, ҳар бирининг қўлида биттадан бало бор эди. Бу балолар сўнгги балолар бўлиб, Худо ғазабини якунлар эди.

2Мен гўё олов аралаш ойнадай бўлган бир денгизни кўрдим. Унинг ёнида одамлар турган эди. Улар махлуқ устидан, унинг тасвири ва номини билдирган сон
номини билдирган сон — 13:18 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
устидан ғалаба қозонган эдилар. Уларнинг қўлларида Худо берган арфалар бор эди.
3Улар Худо қули Мусонинг ва Қўзининг қўшиғини
Мусонинг ва Қўзининг қўшиғини — бу қўшиқ Чиқиш 15:1-18 даги қўшиқнинг анча қисқарган варианти.
куйлардилар:

“Ё Қодир Худо — Эгамиз,
Буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг.
Эй халқларнинг Шоҳи!
Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг.
4Эй Эгамиз, Сендан қўрқмайдиган борми?!
Номингни улуғламайдиган борми?!
Ахир, ёлғиз Ўзинг муқаддасдирсан.
Жамики халқлар ҳузурингга келадилар,
Улар Сенга сажда қиладилар.
Зеро, одил ҳукмларинг ҳаммага аён бўлди.”

5Шундан сўнг мен самовий Маъбаднинг Энг муқаддас хонаси
Маъбаднинг Энг муқаддас хонаси — Маъбаднинг энг ичкари хонаси. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭНГ МУҚАДДАС ХОНА иборасига қаранг.
очилганини кўрдим.
6Маъбаддан етти балони тутган еттита фаришта чиқди. Уларнинг эгнида тоза, оппоқ зиғир либослар бор эди, кўксиларига олтин тасмалар боғланган эди. 7Тўртта мавжудотдан бири бу етти фариштага еттита олтин косани берди. Бу косалар то абад барҳаёт Худонинг ғазаби билан тўлган эди. 8Маъбад Худонинг улуғворлиги ва қудрати тутунига тўлиб кетди. Етти фариштанинг етти балоси тамом бўлмагунча, ҳеч ким Маъбадга кира олмади.
Copyright information for UznUzbC