‏ Revelation of John 17

Махлуқни минган аёл

1Еттита косани тутган етти фариштадан бири келиб, менга шундай деди: “Бу ёққа кел, мен сенга машҳур фоҳишанинг оладиган жазосини кўрсатаман. Фоҳиша тимсолидаги бу буюк шаҳар
Фоҳиша тимсолидаги бу буюк шаҳар… — Бобилга ишора (14:8 изоҳига қаранг). 21:9 да худди шу фаришта Юҳаннога Қўзининг келинчагини кўрсатади. Келинчак Бобил ва шайтон шоҳлигига зид бўлган Қуддус ва Худо Шоҳлигининг тимсолидир.
сероб сувлар бўйида жойлашган
…сероб сувлар бўйида жойлашган — Еремиё 51:13 га қаранг. Қадимий Бобил шаҳри Фурот дарёси бўйида жойлашган бўлиб, мураккаб ва кенг тармоқли суғориш тизимига эга эди. Бу суғориш тизими шаҳар атрофидаги ҳудудларни сув билан таъминлаган. Бобилнинг суғориш тизими бу ўринда унинг бутун дунёга кўрсатадиган таъсирининг тимсолидир (шу бобнинг 2, 15–оятларига қаранг).
.
2Ер юзининг шоҳлари у билан зино қиларди, ер юзида яшаётганлар унинг фаҳшу зино шаробидан ичиб, маст бўлишарди.”

3Муқаддас Руҳ мени қамраб олди, фаришта мени чўлга олиб борди. У ерда мен қип–қизил махлуқ
махлуқ — 13:1-7 га қаранг.
устида ўтирган бир аёлни кўрдим. Махлуқнинг ҳамма ёғига куфрона номлар ёзилганди, унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди.
4Аёл сафсар ва қип–қизил либослар кийган, олтин, жавоҳир ва марваридлар билан безанганди. Унинг қўлида олтин коса бор эди, бу коса жирканчли нарсаларга, фаҳшу ҳаромликларга тўлиб–тошган эди. 5Аёлнинг пешанасига сирли маънога эга бўлган шундай бир исм ёзилганди: “Буюк Бобил — фоҳишаларнинг ва ер юзидаги жирканч ишларнинг онасидир.”

6Мен аёлнинг Худо азизлари қонидан, яъни Исо шоҳидлари қонидан маст бўлганини кўрдим. Уни кўриб, ғоят даражада ҳайрон қолдим.

7Фаришта менга деди: “Нега ҳайрон бўласан? Мен сенга аёлнинг ва у минган етти бошли, ўн шохли махлуқнинг сирини айтиб бераман. 8Сен кўрган бу махлуқ қачонлардир бор эди, энди эса йўқ. У кўп ўтмай тубсиз чуқурликдан чиқади ва маҳв этилади. Дунё яратилишидан олдин исмлари ҳаёт китобига
ҳаёт китоби — 3:5 изоҳига қаранг.
ёзилмаган ер юзидаги ҳамма одамлар махлуқни кўриб, ҳайрон қоладилар. Чунки бу махлуқ бор эди, ҳозир йўқ, аммо яна келади.

9Буларни англамоқ учун ақлу идрок даркор. Махлуқнинг етти боши — аёл ўтирган еттита тепаликнинг тимсолидир. 10Бу етти бош еттита ҳукмдорни ҳам билдиради. Буларнинг бештаси қулаган, биттаси ҳозир ҳукмронлик қиляпти, бошқаси эса ҳали келгани йўқ. У келганда ҳам кўп вақт турмайди. 11Илгари бор, ҳозир йўқ махлуқ эса еттита ҳукмдордан бири бўла туриб, саккизинчи ҳукмдор сифатида қайтиб келади ва маҳв этилади.

12Сен кўрган махлуқнинг ўнта шохи ҳали тахтга ўтирмаган бошқа ўнта ҳукмдорни билдиради. Улар қисқа вақт давомида махлуқ билан бирга ҳукмронлик қиладилар. 13Бу ҳукмдорлар бирлашиб, ўзларининг қудрати ва ҳокимиятини махлуққа топширадилар. 14Улар Қўзига қарши жанг қиладилар. Аммо Қўзи Ўзининг даъват этилган, танланган ва содиқ издошлари билан уларни енгади. Ахир, Қўзи ҳукмдорларнинг Ҳукмдори, шоҳларнинг Шоҳидир.”

15Фаришта менга яна шундай деди: “Сен фоҳишанинг сувлар бўйида ўтирганини кўрдинг. Бу сувлар тўда–тўда элатларни, халқлару миллатларни билдиради. 16Сен кўрган ўнта шох ва махлуқ фоҳишадан нафратланадилар. Уни хонавайрон қилиб, яланғоч қолдирадилар. Унинг этини ейдилар, қолдиқларини эса оловда ёндирадилар. 17Худонинг айтган сўзлари амалга ошмагунча, ўнта ҳукмдор бирлашиб, ўз ҳокимиятини махлуққа топширадилар. Зеро, бу мақсадни уларнинг дилига Худонинг Ўзи солган. 18Сен кўрган аёл — ер юзи шоҳлари устидан ҳукмронлик қиладиган буюк шаҳардир.”
Copyright information for UznUzbC