‏ Revelation of John 19

Самодаги ҳамду сано

1Бундан кейин мен самодаги катта оломоннинг ғала–ғовурига ўхшаш баланд овозларни эшитдим:

“Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Нажот, улуғворлик ва қудрат Худойимизга тегишлидир.
2Зотан, У тўғри ва адолатли ҳукм қилади.
Ер юзини фаҳш–зино ила булғаган ашаддий фоҳишани У маҳкум этди,
Ундан Ўз қулларининг хунини олди.”

3Оломон яна шундай деб ҳайқирди:

“Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Бобилдан
Бобил — 14:8 изоҳига қаранг.
то абад бурқираб тутун чиқади.”

4Шу пайт йигирма тўрт нафар оқсоқол ва тўрт мавжудот ерга мук тушиб: “Омин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!” — дея тахтда ўтирган Худога сажда қилдилар.

5Кейин тахтдан бир овоз келди:

“Эй Худойимизнинг барча қуллари,
Ундан қўрқувчи каттаю кичиклар,
Худога ҳамду сано айтинглар!”

6Сўнгра мен катта бир оломоннинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитдим. Улар шундай дер эдилар:

“Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Қодир Худо — Эгамиз ҳукмронлик қилмоқда!
7Севиниб хурсанд бўлайлик,
Ҳаммамиз Уни улуғлайлик!
Ахир, Қўзининг никоҳ куни келди,
Унинг келини ўзини тўйга тайёрлади.”

8Кийиши учун келинга ярқираган, пок, майин зиғир либос берилди. Бу либос — Худо азизларининг одил ишларидир.

9Кейин фаришта менга шундай деди:

— Қани, ёз: “Қўзининг никоҳ тўйига таклиф этилганлар бахтлидир!”

Яна қўшиб деди:

— Булар Худонинг ҳақ сўзларидир.

10Мен фариштага сажда қилиш учун ўзимни оёқлари остига ташладим. Лекин у менга деди:

— Йўқ, менга сажда қилма! Фақат Худога сажда қил! Мен ҳам сенга ўхшаб Худога хизмат қиляпман, Исо ҳақида шаҳодат берадиган сен ва биродарларинг сингари, Худонинг хизматкориман. Дарҳақиқат, Исо ҳақида шаҳодат берганлар пайғамбарлардир, улар Худонинг ҳақ хизматкорларидир.

Оқ от минган Чавандоз

11Бундан кейин мен осмоннинг очилганини кўрдим. У ерда бир оқ от турар эди. Устидаги Чавандозни Содиқ ва Ҳақ деб чақиришарди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қиларди. 12Унинг кўзлари оташ алангасидай чақнарди. Бошида кўп тожлари бор эди. Пешанасига эса Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир исм ёзилганди. 13Эгнидаги кийими қонга беланганди. Чавандозга “Худонинг Каломи” деб ном берилган эди. 14Оппоқ, топ–тоза, майин зиғир либос кийган самовий қўшинлар оқ отларда Чавандозга эргашиб боришарди. 15Унинг оғзидан ўткир бир қилич чиқиб турарди. У ўша қиличи билан халқларни мағлуб этади, қўлидаги темир хивчин билан уларни бошқаради
…темир хивчин билан уларни бошқаради — Забур 2:9 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
. Қодир Худонинг қайноқ қаҳр–ғазаби чуқурдаги
чуқур — 14:19 изоҳига қаранг.
узумларни босиб эзади.
16Кийимининг сон қисмида: “шоҳларнинг Шоҳи, ҳукмдорларнинг Ҳукмдоридир” деган исм ёзилган.

17Шундан сўнг мен қуёш устида турган бир фариштани кўрдим. У учиб кетаётган барча қушларга баланд овозда шундай хитоб қилди: “Худонинг буюк базмига келинглар! 18Шоҳлар, саркардалар, баҳодир жангчиларнинг жасадларини, оту суворилар, ҳамма қулу эркин, каттаю кичикнинг жасадларини ейиш учун тўпланинглар!”

19Шунда мен махлуқни, ер юзи шоҳларини, уларнинг қўшинларини кўрдим. Улар от минган Чавандоз билан Унинг қўшинларига қарши жанг қилиш учун сафарбар бўлган эдилар. 20Махлуқ асир тушди. У билан бирга сохта пайғамбар
сохта пайғамбар — 13:11-17 да айтиб ўтилган иккинчи махлуқ назарда тутилган.
ҳам асир олинди. Бу сохта пайғамбар махлуқнинг номидан мўъжизали аломатлар кўрсатганди, бу аломатлари билан махлуқнинг тамғасини олган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларни алдаган эди. Махлуқни ҳам, сохта пайғамбарни ҳам олтингугурт ёнаётган олов кўлига тириклайин ташлашди.
21Бошқалар эса от минган Чавандознинг оғзидан чиққан қилич билан ўлдирилди. Ҳамма қушлар бўкиб қолгунча уларнинг гўштидан еди.
Copyright information for UznUzbC