Revelation of John 2
Эфес шаҳридаги имонлилар жамоатига
1“Эфесдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ▼▼ жамоатининг фариштаси — 1:20 изоҳига қаранг.
ёз:Етти юлдузни ўнг қўлида тутгувчи, еттита олтин чироқпоя орасида юрувчи Зот шундай демоқда: 2сенинг ишларингни, меҳнатингни, бардошингни биламан, бадкирдорларга тоқат қилмаслигингни ҳам биламан. Ҳаворий бўлмаган ҳолда ўзларини ҳаворий деб айтганларни сен синадинг, уларнинг ёлғонини фош қилдинг. 3Ҳа, бардошлисан. Менинг номим учун кўп қийинчиликларни бошдан кечириб, ҳолдан тоймадинг. 4Бироқ сенга бир эътирозим бор: сен Менга бўлган илк севгингни унутдинг. 5Эслагин ахир, илк севги билан яшаганингда қанчалар юксакда эдинг! Энди эса тавба қил, аввалги ишларингга қайт. Тавба қилмасанг олдингга бориб, чироқпоянгни ўз жойидан олиб ташлайман. 6Ҳа, сенда яна бир яхши фазилат бор: сен николасчиларнинг ▼▼ николасчилар — ўзларини масиҳиймиз деб айтадиган мазҳаб. Чамаси, бу мазҳаб аъзолари масиҳийларни бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ейишга ва фаҳш–зино қилишга ундаган (шу бобнинг 14-15–оятларига қаранг). Уларнинг бундай қарашлари, масиҳийлар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ, деган тушунчани суиистеъмол қилиш натижасида келиб чиққан бўлиши мумкин. Николасчиларнинг бу қарашлари Қуддусдаги жамоат етакчилари берган кўрсатмаларга мутлақо зид эди (Ҳаворийлар 15:28-29 оятларга ва Ҳаворийлар 15:20 нинг изоҳларига қаранг).
ишларидан нафратланасан. Мен ҳам улардан нафратланаман. 7Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин. Ғолиб келганларга Худонинг жаннатидаги ҳаёт дарахти ▼▼ ҳаёт дарахти — 22:2, 14 га қаранг.
мевасидан ейишни насиб этаман.” Смирна шаҳридаги имонлилар жамоатига
8“Смирнадаги ▼▼ Смирна — ҳозирги Туркиянинг Измир шаҳри.
имонлилар жамоатининг фариштасига ёз:Ўлиб тирилган, Биринчи ва Охирги бўлган Зот шундай демоқда: 9чеккан азобларингни ▼▼ …чеккан азобларингни… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ишларингни, чеккан азобларингни.
, камбағаллигингни биламан. Аслида эса бойсан! Ўзини Худонинг халқи деб атаганлар сени қанчалар ҳақоратлаганини ҳам биламан. Улар Худонинг халқи эмас ▼▼ Ўзини Худонинг халқи деб атаганлар…Улар Худонинг халқи эмас… — юнонча матнда Ўзларини яҳудий деб атаганлар…Улар яҳудий эмас…, ўша ҳудуддаги масиҳийларга қарши чиққан яҳудийларга ишора. Бунинг моҳияти шундаки, улар яҳудий бўлсалар ҳам, Исо Масиҳнинг Хушхабарини рад қилганлари учун, Худонинг халқи ҳисобланмас эдилар. Яна Юҳанно 8:34-37, Римликлар 2:28-29 га қаранг.
, балки шайтон тўдасидир. 10Бошингга тушадиган азоб–уқубатлардан қўрқма! Билгинки, иблис сизларни синаш учун орангиздан баъзиларни зиндонга ташлайди, ўн кун ▼▼ ўн кун — эҳтимол, азоб кунлари қисқа муддатда тугашини билдирадиган рамзий сондир.
давомида азоб чекасизлар. Ўлим хавфи остида бўлганингда ҳам содиқ қол, шунда Мен сенга ҳаёт тожини бераман. 11Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин. Ғолиб келганлар иккинчи ўлимдан ▼▼ иккинчи ўлим — дўзахга, Худодан то абад ажралишга ишора (20:11-14, 21:8 га қаранг). Биринчи ўлим инсоннинг жисмоний ўлимидир.
ҳеч қандай зарар кўрмайдилар.” Пергамон шаҳридаги имонлилар жамоатига
12“Пергамондаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз:Ўткир дудама қилич Соҳиби шундай демоқда: 13қаерда яшаётганингни ▼▼ …қаерда яшаётганингни… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ишларингни, қаерда яшаётганингни.
биламан. Шаҳрингда шайтоннинг тахти жойлашган ▼▼ Шаҳрингда шайтоннинг тахти жойлашган — Пергамон Рим империясининг Асия вилоятида жойлашган бўлиб, императорга сажда қилиш маркази эди. Шу сабабдан бу оятда, шаҳрингда шайтоннинг тахти жойлашган, деб айтилган бўлиши мумкин.
. Шундай бўлса–да, сен Менинг номимга қаттиқ боғландинг. Шайтон яшаётган ўша шаҳрингда содиқ шоҳидим Антипас ▼▼ Антипас — анъанага кўра Асиядаги биринчи масиҳий шаҳид.
ўлдирилганда ҳам, сен Менга бўлган имонингдан қайтмадинг. 14Лекин сенга бир оз эътирозим бор: орангизда Балом таълимотига риоя қилувчилар бор. Балом ▼▼ Балом — Мўаб ва Мидиён халқлари билан қилган ҳамкорлиги учун Балом Исроил халқининг душмани ҳисобланган эди (Саҳрода 25:1-5, 16-18, 31:16, Ёшуа 13:22, 24:9-10, Яҳудо 11–оятга қаранг).
Исроил халқини йўлдан оздириш йўлини Болоққа ўргатганди. Болоқ эса Исроил халқини бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ейишга ва фаҳш–зинога ундаганди. 15Шунингдек, орангизда николасчилар ▼▼ николасчилар — шу бобнинг 6–ояти изоҳига қаранг.
таълимотига эргашувчилар ҳам бор. 16Энди тавба қил! Акс ҳолда, Мен зудлик билан олдингга бориб, оғзимдаги қилич билан ўшаларга қарши жанг қиламан. 17Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин. Ғолибга Мен пинҳон сақланган маннани ▼▼ пинҳон сақланган манна — Забур 77:24 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. Яна Юҳанно 6:32-58 га қаранг.
бераман. Унга оқ тошни ▼▼ оқ тош — рамзий маънони ифодалаб, Қўзининг тўй зиёфатига кириш ҳуқуқини берадиган таклифнома (19:9 га ва Луқо 13:29 га қаранг).
ҳам бераман. Бу тошнинг устига янги бир исм ёзилган, тошни олган кишидан бошқа ҳеч ким у исмни билмайди.” Тиятира шаҳридаги имонлилар жамоатига
18“Тиятирадаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз:Кўзлари оташ алангасидай чақноқ, оёқлари қиздирилган бронзадай ярқироқ Худонинг Ўғли шундай демоқда: 19сенинг ишларинг, севгинг, имонинг, хизматинг ва бардошингни биламан. Ҳозирда олдингидан ҳам кўпроқ иш қилаётганингни биламан. 20Лекин сенга бир эътирозим бор: сен Изабел ▼▼ Изабел — Эски Аҳдда Исроил шоҳи Ахабнинг бутпараст ва ёвуз хотини (3 Шоҳлар 16:30-31, 21:23-25, 4 Шоҳлар 9:22 га қаранг). Бу ўринда хулқ–атвори Изабелникига ўхшаган жамоатдаги бир аёл назарда тутилган бўлса керак. Эҳтимол, бу аёл николасчилар мазҳабининг аъзоси бўлгандир (шу бобнинг 6–ояти изоҳига қаранг).
деган бўлмағур аёлга тоқат қилиб юрибсан. У ўзини пайғамбар деб, таълимоти билан қулларимни йўлдан оздиряпти. Уларни фаҳш–зино қилишга ва бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ейишга ундаяпти. 21Фаҳш–зинодан тавба қилиши учун унга муҳлат бердим, аммо у тавба қилишдан бош тортяпти. 22Шундай экан, Мен уни хаста қилиб, тўшакка ётқизиб қўяман. У билан бирга фаҳш–зино қилганларни ҳам, борди–ю, унинг йўлидан қайтмасалар, қаттиқ азоб–уқубатларга дучор қиламан. 23Унинг издошларини ▼▼ издошлари — юнонча матнда фарзандлари. “Фарзандлари” деганда муаллиф Изабелнинг издошларини назарда тутган бўлиши мумкин.
ўлдираман. Онгларни ва юракларни билгувчи Мен эканлигимни шунда ҳамма жамоатлар билиб оладилар. Мен орангиздаги ҳар бир кишини ўз қилмишига яраша жазолайман. 24Тиятирадаги баъзиларингиз Изабелнинг бу таълимотига эргашмадингиз. Сизлар «шайтоннинг сирлари» ▼▼ «шайтоннинг сирлари» — ўша Изабел деб аталган аёл ўргатаётган бир таълимотга ишора бўлса керак. Баъзи мазҳабларнинг аъзолари, имонлиларнинг руҳий ҳаёти уларнинг ўз таналарида қилган ишларига алоқадор эмас, деб ўргатарди. Уларнинг таълимоти бўйича, иноятни тўлиқроқ тушуниш ва ёвузни енгиш учун имонлилар шайтон ҳақида чуқурроқ ўрганишлари, ҳатто бутпарастларнинг удумлари ва маросимларига қўшилишлари керак эмиш.
деб аталган нарсалардан бехабарсизлар. Сизларга шундан бошқа ҳеч нарса юкламайман: 25фақат Мен келгунимга қадар, имонингизда қаттиқ туринглар, дейман. 26Ғолиб келганларга ва охиригача Менинг иродамни бажарганларга халқлар устидан ҳокимият бераман. 27Улар халқларни темир хивчин ила бошқаришади. Сопол кўзани синдиргандай халқларни парчалашади ▼▼ Улар…парчалашади — Забур 2:9 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
. Отам Худо Менга ато қилган бу ҳокимият уларда бўлади. 28Мен уларга тонг юлдузини ▼▼ тонг юлдузи — зуҳра юлдузига ишора бўлиши мумкин. Бу юлдуз ғалаба ва ҳукмронлик рамзи эди.
ҳам бераман. 29Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини эшитсин.”
Copyright information for
UznUzbC