Revelation of John 20
Минг йиллик тинчлик
1Мен самодан тушаётган бир фариштани кўрдим. Унинг қўлида тубсиз чуқурликнинг калити ва катта занжир бор эди. 2Фаришта аждарҳони тутиб олди. Иблис ва шайтон деб аталган бу алмисоқ илонни у минг йил муддатга кишанлаб қўйди. 3Яна халқларни алдамасин деб, уни тубсиз чуқурликка ташлаб, қамаб қўйди. Минг йил тамом бўлгунга қадар кираверишни муҳрлади. Минг йил ўтгандан кейин уни қисқа бир муддатга озод қилиши керак эди. 4Бундан сўнг, мен тахтларни ва тахтларда ўтирганларни кўрдим. Худо тахтларда ўтирганларни оқлаган эди ▼▼ Худо…оқлаган эди — ёки Худо тахтларда ўтирганларга ҳукм этиш ҳуқуқини берган эди ёхуд Худо тахтларда ўтирганларга ҳукмронлик ҳуқуқини берган эди. Аммо Дониёр 7:22 га ҳам қаранг.
. Улар Исо ҳақидаги шаҳодати ва Худонинг сўзи туфайли боши олинганларнинг жонлари эди. Улар махлуққа ва унинг тасвирига сажда қилмаганлар, пешаналари ва қўлларига унинг тамғасини бостирмаганлар. Улар тирилиб, Масиҳ билан минг йил ҳукмронлик қилдилар. 5– 6Бу биринчи тирилишдир. Биринчи тирилишда иштирок этганлар бахтли ва муқаддасдир. Иккинчи ўлим ▼▼ Иккинчи ўлим — шу бобнинг 11-14–оятларига ва 14–оятнинг изоҳига қаранг.
уларга ҳоким эмас. Улар Худонинг ва Масиҳнинг руҳонийлари бўлиб, У билан минг йил давомида ҳукмронлик қиладилар. Қолган ўликлар эса минг йил ўтмагунча тирилмади. Шайтон жазоланади
7Минг йил ўтгач, шайтон ўз зиндонидан озод этилади. У чиқиб, ернинг тўрт бурчагидаги халқларни, яъни Гўг ва Магўгни ▼▼ Гўг ва Магўг — рамзий номлар. Бу номлар охирги марта Худонинг халқига ҳужум қилиш учун йиғиладиган дунё халқларига ишора қилади.
алдаб, жангга тўплайди. Тўпланган халқларнинг сони денгиз қумидай сон–саноқсиз бўлади. 8Улар бутун ер юзини қоплаб оладилар, Худо азизларининг қароргоҳини ва Худо яхши кўрадиган шаҳарни ▼▼ Худо яхши кўрадиган шаҳар — яъни Қуддус.
қамал қиладилар. 9Шунда осмондан олов тушиб, уларни қириб ташлайди. 10Уларни алдаган иблис олтингугуртли кўлга ташланади. Махлуқ ва сохта пайғамбар ▼▼ сохта пайғамбар — 13:11-17 да айтиб ўтилган иккинчи махлуқ назарда тутилган.
ҳам ўша кўлга ташланган эдилар. Улар кечаю кундуз, абадулабад у ерда азоб чекадилар. Қиёмат куни
11Кейин мен улкан бир оқ тахтни ва тахтда ўтирган Зотни кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, бироқ уларга яширингани жой топилмади. 12Мен ўша улкан тахт олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим. Китоблар очилди. Ҳаёт китоби ▼▼ Ҳаёт китоби — Худо Ўзига тегишли бўлганларнинг исмларини ёзиб қўйган китоб.
деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича қилмишларига яраша ҳукм этилди. 13Денгиз ўзидаги ўликларни берди, ўлим ҳам, ўликлар диёри ▼▼ ўликлар диёри — яҳудийлар бу жойни, ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой, деб тушунарди.
ҳам ўзларидаги ўликларни берди. Ҳар бир киши қилмишига яраша ҳукм этилди. 14Ўлим ва ўликлар диёри олов кўлига ташланди. Мана бу олов кўли иккинчи ўлимдир ▼▼ иккинчи ўлим — дўзахга, Худодан то абад ажралишга ишора. Биринчи ўлим инсоннинг жисмоний ўлимидир.
. 15Исмлари ҳаёт китобида ёзилмаганларнинг ҳаммаси олов кўлига ташланди.
Copyright information for
UznUzbC