Revelation of John 22
Ҳаёт дарёси
1Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб, 2шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган эди. Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахт йилда ўн икки марта, ҳар ой ҳосил беради. Дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади. 3Лаънат деган нарса у ерда қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Худонинг қуллари Унга хизмат қилади. 4Улар Худонинг жамолини кўради. Худонинг исми уларнинг пешаналарига ёзилади. 5У ерда бошқа тун бўлмайди. Чироққа ҳам, қуёшга ҳам эҳтиёж қолмайди. Ахир, Эгамиз Худо уларга нур сочади, улар эса то абад ҳукмронлик қилади.Исо келяпти
6Фаришта менга шундай деди: “Бу сўзлар ишончли ва тўғридир. Пайғамбарларни руҳлантирган Эгамиз Худо Ўз қуллари олдига фариштасини юборди. Токи фаришта яқин орада юз бериши муқаррар бўлган воқеаларни уларга билдирсин.” 7Масиҳ шундай демоқда:“Мен тезда келаман!
Бу китобнинг башорат сўзларига
Амал қилганлар бахтлидир!”
8Мен, Юҳанно, буларни кўрдим ва эшитдим. Буларни кўриб эшитганимдан кейин, бу нарсаларни менга кўрсатган фариштага сажда қилмоқчи бўлиб, ўзимни унинг оёқларига ташладим. 9Аммо у менга деди: “Зинҳор бу ишни қилма! Мен сенинг ҳамкорингман, шунингдек, пайғамбар биродарларингнинг ва бу китобдаги сўзларга риоя қилувчиларнинг ҳамкориман. Худога сажда қил!” 10Кейин менга яна шундай деди: “Бу китобнинг башорат сўзларини сир сақлама, чунки вақт яқиндир. 11Бадкирдорлар ёмонлигини қилаверсин. Ифлослар ифлослигини давом эттираверсин. Солиҳлар эса тўғри иш қилишдан тўхтамасин, муқаддас одамлар ўзини муқаддас сақласин.” 12Масиҳ шундай демоқда:
“Мен тез келаман, мукофотим Ўзим билан.
Ҳар кимга қилмишига ярашасини бераман.
13Мен Ибтидо ва Интиҳодирман ▼
▼ Ибтидо ва Интиҳо — юнонча матнда Алфа ва Омега, яъни юнон алифбесининг биринчи ва сўнгги ҳарфлари.
,Биринчи ва Охирги,
Боши ва Поёнидирман.”
14Либосларини ювганлар ▼
▼ Либосларини ювганлар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида унинг амрларига бўйсунганлар.
нақадар бахтлидир! Улар ҳаёт дарахти мевасидан ейишга, шаҳар дарвозаларидан киришга ҳақли бўладилар. 15Ҳамма “кўппаклар” — жодугарлар, ахлоқи бузуқлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғонга ружу қўйиб, ҳийла ишлатганлар эса ташқарида қоладилар. 16“Мен, Исо, Ўз фариштамни олдингизга юбордим,Токи у булар тўғрисида жамоатларимга шаҳодат берсин.
Мен Довуд илдизидан чиққан Зотдирман ▼
▼ Довуд илдизидан чиққан Зот — Ишаё 11:1 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
, унинг зурриётиман,Ёруғ тонг юлдузиман.”
17Руҳ ҳам, келин ҳам: “Кел!” — деб чорлаяпти. Ушбу башорат сўзларни тинглаётган киши ▼
▼ Ушбу башорат сўзларни тинглаётган киши… — 1:3 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
ҳам: “Кел!” — деб айтсин. Ким чанқаган бўлса, келсин. Ким хоҳласа, ҳаётбахш сувдан текин баҳра олсин. 18Бу китобнинг башорат сўзларини эшитувчи ҳар бир кишини огоҳлантираман: кимда–ким бу сўзларга бирор нарса қўшса, Худо ҳам ўша кишининг жазосига бу китобда ёзилган балоларни қўшади. 19Кимда–ким бу китобдаги башорат сўзларидан бирортасини чиқариб ташласа, Худо ҳам ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан бенасиб қилади ▼▼ …ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан бенасиб қилади — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ўша кишини ҳаёт китобидан, муқаддас шаҳардан ва мазкур китобда ёзилган нарсалардан бенасиб қилади.
. 20Бу гапларнинг Шоҳиди: “Ҳа, Мен тез келаман!” — деб айтмоқда. Омин! Ё Раббимиз Исо, келгин! 21Раббимиз Исонинг инояти барчангизга ёр бўлсин ▼▼ Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: омин.
.
Copyright information for
UznUzbC