Revelation of John 5
Муҳрланган ўрама қоғоз ва Қўзи
1Мен тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлида бир ўрама қоғозни ▼▼ ўрама қоғоз — қадимги пайтларда китоблар ўрама шаклда бўлган.
кўрдим. Ўрамнинг олди ва орқа томонларида ёзувлари бор бўлиб, у еттита муҳр билан муҳрланган эди. 2Сўнг мен кучли бир фариштани кўрдим. У баланд овозда: “Муҳрларни ечишга, ўрамни очишга ким лойиқ?” деб сўради. 3Бироқ на осмонда, на ер юзида, на ер остидаги оламда ўрамни оча оладиган ёки ичига назар сола оладиган бирон кимса бор эди. 4Мен аччиқ–аччиқ йиғлай бошладим, чунки ўрамни очишга, ҳатто унинг ичига назар солишга лойиқ бирон кимса топилмаганди. 5Шунда оқсоқоллардан бири менга деди: “Йиғлама! Ана қара, Яҳудо қабиласидан бўлган Шер — Довуд уруғидан чиққан Зот ▼▼ Яҳудо қабиласидан бўлган Шер — Довуд уруғидан чиққан Зот — яъни Масиҳ бўлган Исо (Ибтидо 49:9-10, Ишаё 11:1, 10 га қаранг).
ғалаба қозонди. У ўрамнинг еттита муҳрини ечишга ва ўрамни очишга қодирдир.” 6Шунда мен тахтнинг олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар қуршовида турган бир Қўзини кўрдим. У гўё бўғизлангандай эди. Қўзининг етти шохи ва етти кўзи бор эди. Булар Худо бутун ер юзига юборган еттита руҳдир. 7Қўзи келиб, тахтда ўтирган Зотнинг ўнг қўлидан ўрамни олди. 8У ўрамни олганда, тўртта мавжудот ва йигирма тўрт оқсоқол Қўзининг олдида мук тушишди. Ҳар бирининг қўлида бир арфа ва хушбўй тутатқиларга тўла олтин косалар бор эди. Хушбўй тутатқилар — Худо азизларининг дуою ибодатлари демакдир. 9Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди:“Сен ўрамни олишга,Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан!
Чунки Сен бўғизланган эдинг,
Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан
Худо учун одамларни қутқариб олдинг.
10Улардан Шоҳлик яратдинг,
Уларни Худойимизга хизмат қиладиган
Руҳонийлар қилиб тайинладинг.
Улар ер юзида ҳукм сурадилар.”
11Кейин мен тахтнинг, мавжудотлар ва оқсоқолларнинг атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг саноғига етиб бўлмас, минг–минглаб, ўн минглаб эдилар. 12Улар баланд овозда шундай дердилар:“Бўғизланган Қўзи ҳамдларга лойиқдир!
Кучу давлат, донолигу қудрат Соҳибига
Шон–шарафлар бўлсин!”
13Шунда мен еру осмондаги, ер остидаги, денгиздаги жамики жонзотларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг ҳаммаси шундай деб куйлаётган эдилар:“Тахтда ўтирган Зотга ва Қўзига
Абадулабад ҳамдлар бўлсин!
Бу қудрат Соҳибларига
Абадулабад шон–шарафлар бўлсин!”
14Тўртта мавжудот: “Омин!” — деди. Оқсоқоллар эса мук тушиб, сажда қилдилар ▼
▼ сажда қилдилар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида то абад барҳаёт Зотга сажда қилдилар.
.
Copyright information for
UznUzbC