Revelation of John 7
Муҳрланган 144.000 киши
1Шундан кейин мен ер юзининг тўрт бурчагида турган тўрт нафар фариштани кўрдим. Улар тўрт шамолни тутиб турар эдилар. Шамолнинг эсишига, ерга, денгизга, бирон дарахтга тегишига йўл қўймас эдилар. 2Сўнгра мен шарқдан келаётган бошқа бир фариштани кўрдим. У барҳаёт Худонинг муҳрини олиб келаётган эди. Еру денгизга зарар етказиш қудрати берилган тўртта фариштага у баланд овозда шундай хитоб қилди: 3“Ерга, денгизга ва дарахтларга зарар етказмай туринглар. Худойимизнинг қуллари пешаналарига биз муҳр босиб олайлик!” 4Мен муҳр босилган кишиларнинг сонини эшитдим. Исроил қабилаларининг барчасидан 144.000 кишига муҳр босилган эди: 5Яҳудо қабиласидан 12.000 киши,Рубен қабиласидан 12.000,
Гад қабиласидан 12.000,
6Ошер қабиласидан 12.000,
Нафтали қабиласидан 12.000,
Манаше қабиласидан 12.000,
7Шимўн қабиласидан 12.000,
Леви қабиласидан 12.000,
Иссахор қабиласидан 12.000,
8Забулун қабиласидан 12.000,
Юсуф қабиласидан 12.000,
Бенямин қабиласидан 12.000 киши.
Оқ кийимли оломон
9Шундан кейин мен саноғига етиб бўлмайдиган катта бир оломонни кўрдим. Турли хил халқ, қабила, элату миллатларга мансуб бўлган бу одамлар тахт олдида, Қўзининг ҳузурида туришарди. Ҳаммасининг эгнида оқ либос, қўлларида пальма дарахти шохлари ▼▼ пальма дарахти шохлари — ҳаёт ва нажот рамзи бўлиб, ғолиб лашкарбошига ёки шоҳга ҳурмат–эҳтиром кўрсатишда фойдаланилган.
бор эди. 10Улар овозлари борича шундай ҳайқиришарди: “Тахтда ўтирган Худойимиз билан Қўзи нажот бериш қудратига эгадирлар!” 11Ҳамма фаришталар тахт атрофида, оқсоқоллар ва тўртта мавжудот атрофида турар эдилар. Улар тахт олдида мук тушиб, Худога сажда қилган ҳолда 12шундай дейишарди:“Омин!Худойимизга ҳамду санолар бўлсин!
Донолигу куч–қудрат Соҳибига
Абадулабад шукронаю шон–шарафлар бўлсин!
Омин.”
13Оқсоқоллардан бири мендан сўради: — Оқ либос кийган бу одамлар ким? Улар қаердан келганлар? 14— Тақсир, буниси ўзингизга аён, — дея жавоб бердим мен. У менга шундай деди: — Булар қаттиқ қувғинлардан ўтиб келганлар. Улар либосларини Қўзининг қони билан ювиб оқартирганлар. 15Шунинг учун улар Худонинг тахти олдида турадилар ва Унинг Маъбадида кеча–кундуз хизмат қиладилар. Тахтда Ўтирган эса уларни Ўз паноҳида асрайди. 16Улар энди оч қолмайдилар, чанқамайдилар. Қуёш ҳам, офтоб ҳам уларни урмайди. 17Зотан, тахт олдида турган Қўзининг Ўзи уларга чўпонлик қилади. Уларни ҳаётбахш сув булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.
Copyright information for
UznUzbC