‏ Ruth 1

Элималек оиласи билан Байтлаҳмдан Мўабга кўчади

1Исроилда ҳакамлар
ҳакамлар — ўша вақтда Исроилнинг йўлбошчилари ҳакамлар деб аталган. Исроил халқи душманларига қарши уруш очганда, ҳакамлар лашкарбоши сифатида хизмат қиларди. Шунингдек, ҳакамлар қози вазифасини, айрим ҳолларда диний вазифаларни ҳам бажарар эдилар. Ҳакамлар 2:16-19 га қаранг.
ҳукмронлиги даврида бир муддат очарчилик бўлган эди. Бир одам хотини ва икки ўғли билан бирга бирмунча вақт яшаш ниятида Мўаб юртига
Мўаб юрти — Ўлик денгизнинг шарқ томонида жойлашган. Мўаб халқи бутларга сиғинарди. Бу халқ кўпинча Исроил халқининг душмани эди.
жўнади. У Яҳудонинг Байтлаҳм шаҳридан
Байтлаҳм шаҳри — Қуддусдан қарийб 8 километр жанубда жойлашган.
эди.
2У одамнинг номи Элималек, хотинининг оти Наима, ўғилларининг исмлари эса Махлўн ва Хилён эди. Бу оила Яҳудонинг Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик
Эфрат — Байтлаҳм шаҳри атрофидаги ерлар.
эди. Улар Мўаб юртига бориб, ўша ерда яшаб қолди.

3Улар ўша ерда яшаётганларида, Элималекнинг ажали етди. Наима икки ўғли билан қолди. 4Унинг ўғиллари Мўаблик қизларга уйландилар. Қизлардан бирининг исми Ўрпа, иккинчисиники Рут
…Ўрпа…Рут… — Ўрпа Хилённинг хотини, Рут Махлўннинг хотини эди (4:10 га қаранг).
эди. Улар ўша ерда ўн йилча яшашгандан кейин
5Махлўн ва Хилён иккаласи ҳам вафот этишди. Наима ҳам эридан, ҳам фарзандларидан айрилиб, ёлғиз қолди.

Наима ва Рут Байтлаҳмга қайтишади

6 7“Эгамиз Ўз халқига эътибор бериб, уларга нон берди” деган хабарни эшитгач, Наима ўз юртига қайтишга қарор қилди. Наима яшаб келган Мўаб юртини ташлаб, келинлари билан бирга йўлга тушди ва Яҳудога қараб юришди. 8Йўлда давом этишаркан, Наима иккала келинига деди:

— Боринглар, икковингиз ҳам оналарингизнинг уйларига қайтинглар. Менга ва марҳумларга бўлган иззат–ҳурматингиз учун Эгам сизларга ҳам марҳамат қилсин.
9Икковларингизга ҳам яхши жойлардан ато қилсин, турмуш қуриб, ўз эрларингиз билан бахтли бўлинглар!

Шундай деб Наима келинларини ўпди, иккаласи эса йиғлаб фарёд кўтаришди:

10— Йўқ, биз сиз билан кетамиз, сизнинг халқингиз орасида яшаймиз, — дейишди. 11Наима эса яна келинларига:

— Қайтинглар, жон қизларим! — деди. — Мен билан кетганингиздан нима фойда?! Қорнимда яна ўғилларим бормидики, сизларга умр йўлдоши бўлса?!
Қорнимда яна ўғилларим бормидики, сизларга умр йўлдоши бўлса?! — Таврот қонунига кўра, одам фарзанд кўрмасдан вафот этган бўлса, марҳумнинг ака–укаларидан ёки энг яқин уруғларидан бири унинг наслини давом эттириш мақсадида бева қолган хотинни олиши керак эди. Улардан туғилган болалар ўлган одамники ҳисобланган. Шу тариқа марҳумнинг номи давом этаверган (Қонунлар 25:5-10 га қаранг). Махлўн ва Хилённинг ака–укалари бўлмагани сабабли, уларнинг оиласи номини давом эттириш учун деярли имкон йўқ эди.
12Бўлди энди, қизларим, қайтинглар! Мен энди кексайдим, эрга тегишга ожизман. Борди–ю, мен, ҳали умид қилсам бўлади, деб шу кеча эрим билан қовушсам–у, ўғиллар туғсам, 13улар улғайгунча сизлар кутиб турармидингиз?! Орқага чўзиб, турмушга чиқмай юрармидингизлар?! Йўқ, қизларим. Сизларни ўйлаб жуда қайғуряпман. Ахир, Эгам шунча кўргиликни бошимга солди–ку.

14Улар яна йиғлаб, дод–вой кўтаришди. Ниҳоят, Ўрпа қайнанаси билан ўпишиб хайрлашиб, орқага қайтиб кетди. Рут эса Наимага ёпишиб олди.

15Наима Рутга:

— Мана, овсининг ўз халқи орасига, ўз худоларига
…ўз худоларига… — ёки …ўз худосига…. Хамўш Мўаб халқининг худоси эди (3 Шоҳлар 11:33 га қаранг).
сиғинадиган юртга қайтиб кетди. Сен ҳам унинг орқасидан боргин, — деди.

16— Сиздан ажралишга, қайтиб кетишга мени мажбур қилманг, — деди Рут. — Сиз қаерга борсангиз, мен ҳам ўша ерга бораман, сиз қаерда бўлсангиз, мен ҳам ўша ерда бўламан. Сизнинг халқингизни ўзимнинг халқим, сизнинг Худойингизни ўзимнинг Худойим дейман. 17Сиз қаерда оламдан ўтсангиз, мен ҳам ўша ерда жон бериб, дафн қилинаман. Эгам мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин. Мени сиздан фақат ўлим ажрата олади
Мени сиздан фақат ўлим ажрата олади — ёки Ҳатто ўлим ҳам мени сиздан ажрата олмайди. Бу ибора шундан далолат берадики, ўша даврдаги одатга кўра, Рут Наима билан қолишга, ҳатто Наиманинг оиласи хилхонасига дафн қилинишга рози эди.
.

18Наима амин бўлдики, келини у билан кетишга қатъий аҳд қилибди. Шундан сўнг уни кўндиришга қайта уринмади. 19Икковлари йўл юриб Байтлаҳмга етиб келишди. Байтлаҳмга етиб келганларида, уларни кўриб бутун шаҳар ғимирлаб қолди. Аёллар бир–бирига: “Ийи, наҳотки бу ўша Наима бўлса?!” деб ҳайрон қолишди. 20Наима уларга деди:

— Энди мени Наима
Наима — ибронийчадаги маъноси ёқимли.
эмас, Мусибат
Мусибат — ибронийча матнда Мара, маъноси аччиқ, қийинчилик.
денглар. Чунки Қодир Худо бошимга чексиз қайғу–кулфат солди.
21Мен бу ердан тўкис бўлиб чиқиб кетган эдим, Эгам эса қуп–қуруқ қайтарди. Энди нега мени Наима дейсизлар?! Ахир, Эгам — Қодир Худо мени азоб–уқубатларга гирифтор қилиб, бахтсиз қилди–ку!

22Шундай қилиб, Наима Мўаблик келини Рут билан бирга Мўаб юртидан қайтиб келди. Улар Байтлаҳмга келган пайтда арпа ўрими бошланган эди
…арпа ўрими бошланган эди — апрелнинг охири ёки майнинг боши.
.
Copyright information for UznUzbC