Ruth 3
Рут ва Бўаз хирмонда
1Орадан маълум вақт ўтгач, Рутга қайнанаси Наима шундай деди: — Қизим, бирортаси билан рўзғор қилсанг, ўзингга яхши бўлармиди. Мен сенга қайлиқ топиб беришим лозим. 2Ўша Бўаз бизнинг қариндошимиз, сен унинг чўрилари билан бирга бўлган эдинг–ку. Биласанми, бугун кечқурун ▼▼ бугун кечқурун — оқшомги шабадада деҳқон донини тўпондан ажратиб тозалаш учун хирмонда ишларди.
у хирмонда арпасини совуради. 3Энди сен ювиниб–тараниб, чиройли кийимларингни кий, кейин хирмонга бор. Лекин Бўаз еб–ичиб бўлмагунча, унга кўринма. 4У ухлашга ётганда, ётган жойини билиб олгин–да, сўнг бориб оёқ томонини очиб, ўша ерда ёт ▼▼ …оёқ томонини очиб, ўша ерда ёт — шундай қилиб Рут ўзининг ҳимоячига муҳтож эканлигини билдиряпти. Унинг бу ҳаракати Бўаз билан турмуш қуриш нияти борлигини кўрсатаётган бўлиши мумкин.
. Нима қилишни унинг ўзи айтади. 5Рут қайнанасига: — Ҳаммасини айтганингиздай қиламан, — деди. 6Рут хирмонга жўнади. Етиб келиб, қайнанаси айтгандай қилди. 7Бўаз еб–ичди, вақти чоғ бўлди. Сўнг ғарам ёнига бориб ёнбошлади–да, ухлаб қолди. Рут оҳиста келиб, унинг оёқ томонини очиб, ётди. 8Ярим кечаси Бўаз чўчиб уйғониб кетди. Қараса, оёқ томонида бир аёл ётибди. 9— Кимсан? — деб сўради аёлдан. Рут унга: — Сизнинг чўрингиз Рутман. Чўрингизни паноҳингизга олсангиз ▼▼ Чўрингизни паноҳингизга олсангиз… — ибронийча матнда Кийимингизнинг этагини устимга ёпиб қўйсангиз…. Бу ибора никоҳ орқали аёл кишини ҳимоя қилишга ва хавфсизлигини таъминлашга рамзий маънода ишора қилади (Ҳизқиёл 16:8 га қаранг).
, ахир, сиз бизнинг оиламизни паноҳингизга олишга бурчли одамсиз ▼▼ …оиламизни паноҳингизга олишга бурчли одамсиз… — ибронийча матнда махсус термин бўлиб, унинг сўзма–сўз таржимаси …қутқарувчисиз… (шу бобнинг 12–оятида ҳам бор). 2:20 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
, — деди. 10Бўаз Рутга деди: — Сени Худо ёрлақасин, қизим. Оилангга сенинг бу сафарги қилган садоқатинг олдингисидан ҳам аълодир. Сен камбағал ёки бойвачча йигитларнинг ортидан чопмадинг. 11Энди хавотирланма, қизим. Айтганларингнинг ҳаммасини муҳайё қиламан. Бутун шаҳар халқи сенинг олижаноб аёл эканлигингни билади. 12Тўғри, мен сизларнинг оилангизни паноҳимга олишга бурчли одамман, лекин бу ишга мендан ҳам яқинроғи бор. 13Шу кеча ўтсин, ётавер. Агар эртага у киши сенга нисбатан ўз бурчини ўтамоқчи бўлса, майли, сени олаверсин. Борди–ю, ўз бурчини ўташни хоҳламаса, мен ўз зиммамга оламан. Худо ҳақи, мен ўз зиммамга оламан. Эрталабгача ухлайвер. 14Лекин тонг пайтида туриб кет, хирмонга келганингни одамлар билмай қўя қолишсин. Рут Бўазнинг оёқ томонида саҳаргача ухлади. Кўз кўрмайдиган, ғира–шира тонг пайтида Рут ўрнидан турди. 15Бўаз Рутга: — Шолрўмолингни очиб, ушлаб тур, — деди. Рут шолрўмолини очиб ушлаб турди. Бўаз эса олти тоғора ▼▼ олти тоғора — ибронийча матнда олти ўлчов, миқдори номаълум.
арпа ўлчаб, шолрўмолга солди ва орқасига кўтартириб қўйди. Кейин ўзи шаҳарга жўнаб кетди. 16Рут эса қайнанаси олдига қайтди. Қайнанаси ундан: — Нима бўлди, қизим? — деб сўради. Бўаз Рутга қандай муносабатда бўлган бўлса, Рут ҳаммасини қайнанасига айтиб берди. 17— У, қайнанангнинг олдига қуруқ қўл билан борма, деб мана бу олти тоғора арпани ҳам бериб юборди, — деди Рут. 18Қайнанаси Рутга деди: — Қизим, бу ишлар нима билан тугайди, ҳали билмайсан. Кутиб тургин–чи, у бу ишни бугуноқ охирига етказмай қўймаса керак.
Copyright information for
UznUzbC