‏ Ruth 4

Бўаз Рутга уйланади

1Бўаз шаҳар дарвозаси олдига чиқиб ўтирди
…шаҳар дарвозаси олдига чиқиб ўтирди — қадимги пайтларда оқсоқоллар ва обрўли одамлар шаҳар дарвозаси олдида йиғилиб, ҳакамлик вазифасини бажарардилар. У ерда турли масалаларни кўриб чиқиб, ҳал қилардилар.
. Ўша пайт Бўаз айтган яқин қариндоши
яқин қариндоши — ибронийча матнда махсус термин бўлиб, унинг сўзма–сўз таржимаси қутқарувчи (шу бобнинг 3, 6, 8–оятларида ҳам бор). 2:20 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ёнгинасидан ўтиб қолди. Бўаз унинг исмини айтиб чақириб:

— Бу ёққа келинг, ўтиринг, биродарим, — деди.

Қариндоши яқин келиб ўтирди.
2Бўаз шаҳар оқсоқолларидан ўн кишини гувоҳликка чақириб:

— Шу ерда ўтиринглар! — деди. Улар келиб ўтиришди.

3Бўаз қариндошига деди:

— Мўаб юртидан қайтиб келган Наима бор–ку, у Элималек акамизнинг даласини сотмоқчи.
4Мен шу ерда ўтирганлар ва қавмим оқсоқоллари ҳузурида ўша далани сотиб оласизми, йўқми, билай дедим. Агар сиз қариндошлик бурчингизни ўташни хоҳласангиз, майли, сотиб олаверинг. Борди–ю, хоҳламасангиз, айтинг, мен билайин. Чунки бу бурчни ўташ биринчи навбатда сизга тушади. Сиздан кейин навбат меники бўлади.

У киши:

— Қариндошлик бурчимни мен ўтайман, — деди.
5Бўаз деди:

— Хўп. Лекин сиз Наиманинг даласини харид қилганингизда, дала билан бирга марҳум Махлўннинг
Махлўн — Элималекнинг ўғли (1:2-5 га қаранг).
беваси Мўаблик Рутни ҳам олишингиз керак. Чунки марҳумнинг номи ўз мулкидан йўқолиб кетмаслиги шарт.

6Шунда қариндоши Бўазга:

— Ундай бўлса, мен уни ололмайман, акс ҳолда, ўзимнинг мулкимни хавф остига қўйган бўламан
…ўзимнинг мулкимни хавф остига қўйган бўламан — қадимги Исроилдаги қонунга кўра, Рутдан туғилган бола ўша яқин қариндош сотиб олган ерга меросхўр бўлар эди. У одам вафот этгандан кейин эса ўзининг фарзандлари ўша сотиб олинган ерга қонуний жиҳатдан эгалик қила олмас эдилар. Уларнинг бунга ҳуқуқлари ҳам бўлмас эди. Яна 2:20 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
. Зиммамдаги қариндошлик бурчимни сиз ўтайверинг, менинг иложим йўқ, — деди.

7Илгари Исроилда қариндошлик бурчини ўтамоқчи ёки мол–мулкини алмаштирмоқчи бўлсалар, далил–исбот тариқасида биттаси чориғини ечиб, иккинчисига берарди. Мана шу одат Исроилда қонуний гувоҳлик ўрнини босарди.

8Шундай қилиб, қариндоши Бўазга:

— Ўзингиз сотиб олаверинг, — деди–да, чориғини ечиб берди.
9Шундан кейин Бўаз оқсоқолларга ва ўша ердаги бошқа одамларга мурожаат қилди:

— Сизлар гувоҳсиз: мен бугун Элималекдан Хилён ва Махлўнга қолган ҳамма мулкни Наимадан сотиб оляпман.
10Яна Махлўннинг хотини Мўаблик Рутни ҳам ўз никоҳимга оляпман, токи марҳумнинг номи ўз мулкида қолсин, биродарлари орасида ва киндик қони тўкилган юртида номи йўқолиб кетмасин. Бугун сизлар бунга гувоҳ бўлиб турибсизлар.

11Шунда шаҳар дарвозаси ёнида турган одамлар ва оқсоқоллар:

— Биз гувоҳмиз, — дедилар. — Эгамиз сенинг хонадонингга келадиган аёлни Роҳила ва Леахдай қилсин, ана ўша бибилардан Исроил халқи бино бўлган. Эфратда бойликлар эгаси бўлгин, Байтлаҳмда номинг улуғ бўлгай.
12Сенинг хонадонинг Яҳудога Тамара туғиб берган ўғли бобомиз Параз
…бобомиз Параз… — Яҳудонинг ўғилларидан бири, у Бўазнинг ҳамда Байтлаҳмда яшаган кўпчиликнинг бобокалони эди. Тамара марҳум эрининг номини давом эттириш учун Паразни дунёга келтирган эди (Ибтидо 38:1-30 га қаранг).
хонадонидай баракали бўлсин. Эгамиз мана шу жувон орқали сенга ўшандай буюк насл ато этсин.

Наимага Эгамиз марҳамат қилади

13Шундай қилиб, Бўаз Рутга уйланди. Улар турмуш қуриб, бир ёстиққа бош қўйишди. Эгамизнинг марҳамати билан Рут ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. 14Аёллар Наимага айтишди:

— Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бугун сенга ғамхўрлик қиладиган невара
ғамхўрлик қиладиган невара — ибронийча матнда махсус термин бўлиб, унинг сўзма–сўз таржимаси қутқарувчи. Оғир муҳтожликда қолган оила аъзоларига ғамхўрлик қилиши учун назарда тутилган яқин қариндош. Невара Наима ва Рутнинг марҳум эрлари Элималек билан Махлўннинг оиласи номини давом эттириши, улғайганда Наима ва Рутга суянчиқ бўлиши керак эди.
берди, меросхўрсиз қолдирмади. Меросхўрингнинг номи Исроилда улуғ бўлсин.
15У туфайли ҳаётинг яна шодликка тўлади, қариганингда суянчиғинг бўлади. Чунки бу ўғилни сени яхши кўрадиган, сен учун ҳатто етти ўғилдан ҳам аъло бўлган келининг туғди.

16Наима чақалоқни ўзига олди, бир дам бағридан узмади. Ўзи энагалик қилди.

17Қўшни аёллар: “Наима учун ўғил туғилди”, деб чақалоққа Обид
Обид — ибронийчадаги маъноси хизматкор, қул.
исмини бердилар.

Шоҳ Довуд — Бўаз ва Рутнинг чевараси

Обид Довуднинг падари бузруквори Эссайнинг отаси бўлди.
18Параздан Довудгача бўлган авлод–аждод қуйидагича:

Параздан Хазрон бунёд бўлди.
19Хазрондан Рам бунёд бўлди.
Рамдан Оминадав бунёд бўлди.
20Оминадавдан Нахшўн бунёд бўлди.
Нахшўндан Салмўн бунёд бўлди.
21Салмўндан Бўаз бунёд бўлди.
Бўаздан Обид бунёд бўлди.
22Обиддан Эссай бунёд бўлди.
Эссайдан Довуд бунёд бўлди.
Copyright information for UznUzbC