‏ Song of Solomon 1

1Сулаймоннинг энг гўзал қўшиғи.

Биринчи қўшиқ

Қиз
Қиз — курсив билан ёзилган сарлавҳалар ибронийча асл нусхада йўқ. Бу сарлавҳалар ўқувчига ёрдам сифатида ким гапираётганини билдириш учун мазкур таржимага киритилган. Асл нусха матнининг баъзи жойларида ким гапираётганини билдирадиган грамматик белгилар бор. Аммо ким гапираётгани матнда ҳар доим ҳам аниқ эмас.
:
Ўпгин мени лабларинг билан,
Сенинг севгинг шаробдан ҳам ширинроқдир.
2Атир мойларинг қанчалик хушбўй!
Ёқимли атир каби номинг ҳар тарафга таралар.
Шунинг учун қизлар сени севарлар.
3Мени ўзинг билан олиб кет, тезроқ борайлик.
Эй шоҳим, мени ўз ётоғингга олиб киргин.
Қуддус қизлари: Эй шоҳимиз, биз қувонамиз. Сиз билан севинамиз,
Шаробдан ҳам кўпроқ сизнинг севгингизни мақтаймиз.
Қиз: Эй севгилим! Қизлар сени севиб, тўғри қилишади.
4Эй Қуддус қизлари!
Мен қорачадан келган бўлсам ҳам гўзалман,
Кедар
Кедар — Арабистон саҳросидаги ерлар.
чодирларидай қора бўлсам ҳам,
Сулаймон пардаларидай чиройлидирман.
5Қоралигим учун менга паст назар билан қараманглар.
Қуёш нурлари мени қорайтирди.
Ака–укаларимнинг мендан жаҳли чиқиб,
Мени узумзорлар қоровули қилиб қўйишди,
Аммо ўз узумзоримга
ўз узумзорим — кўчма маънодаги ибора бўлиб, қиз ўз қиёфасига ишора қиляпти.
қарай олмадим!
6Севгилим, менга айтгин–чи,
Қаерда ўз подангни боқасан?
Туш вақти уларни қаерга ётқизасан?
Айт менга, яна подачи дўстларинг олдида
Уятсиз
Уятсиз — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси юзи тўсилган. Қадимги Исроилда фоҳишалар ўзларини танитмаслик учун, юзларини ёпиб юрганлар (Ибтидо 38:14-15 га қаранг). Қиз ахлоқи бузуқ аёлга ўхшаб қолмаслиги учун, йигитни чўпонлар орасидан қидирмоқчи эмас.
аёллардай бўлиб юрмай, ахир.
Йигит: 7Қаердалигимни билмасанг,
Эй гўзалларнинг гўзали,
Поданинг изларидан боргин.
Чўпонларнинг чодирлари олдида
Ўз эчкиларингни ўтлатгин.
8Эй севгилим,
Сен фиръавн аравасига қўшилган учқур отдай гўзалсан.
9Зиракларинг туфайли ёноқларинг гўзалдир,
Марваридлар бўйнингни қандай чиройли қилар.
10Сенга атаб тилладан безаклар,
Кумушдан тақинчоқлар ясаттираман.
Қиз: 11Шоҳим ёнбошлаб ётганда,
Атирларим ўз ҳидини таратди.
12Кўкракларим орасида ётган,
Хушбўй миррага
мирра — маълум бир дарахтларнинг қотган елимидан тайёрланган хушбўй модда.
тўла халтача кабидир менинг севгилим.
13У мен учун Эн–Геди
Эн–Геди — Ўлик денгизнинг ғарбий қирғоғидаги бир воҳа.
боғларидаги
Хина гулларидайдир.
Йигит: 14Гўзалдирсан, эй севгилим,
Сен гўзалсан!
Кўзларинг кабутар кўзларидай назокатлидир.
Қиз: 15Чиройлисан, эй севгилим,
Жуда ҳам хушрўйдирсан,
Ям–яшил майсалар бизнинг тўшагимиздир.
16Садр дарахтлари томимиз бўлса,
Арчалар томимиз синчларидир.
Copyright information for UznUzbC