Song of Solomon 2
Қиз: 1Мен Шарон ▼▼ Шарон — Ўрта ер денгизи бўйидаги унумдор текислик.
атиргулиман ▼▼ атиргул — ёки заъфарон гули.
,Водийлар нилуфариман.
Йигит: 2Менинг севгилим қизлар орасида,
Тиканлар орасидаги нилуфар гулидайдир!
Қиз: 3Менинг севгилим йигитлар орасида,
Ўрмон дарахтлари орасидаги олма дарахтидай ажралиб турар.
Мен унинг соясида ўтириб завқ оламан,
Унинг меваси жуда шириндир.
4У мени ўз меҳмонхонасига олиб кирди,
Мени ўз севгиси билан қоплади.
5Майизлар едириб, менга куч бергин,
Олмалар билан қувватга тўлдиргин,
Ахир, севгилимнинг ишқи дардида ёнмоқдаман.
6Унинг чап қўли бошим остидадир,
Ўнг қўли билан эса мени қучоқлайди!
7Эй Қуддус қизлари,
Кийигу ёввойи оҳулар ▼
▼ Кийигу ёввойи оҳулар — кўчма маънодаги ибора бўлиб, романтик севгига ёки кучли йигитларга ишора қилаётган бўлиши мумкин.
ҳақи онт ичинг.Вақт–соати келмагунча,
Севгини қўзғатманг, уйғотманг.
Иккинчи қўшиқ
Қиз: 8Севгилим овози эшитиляпти,Ана қаранглар, у келяпти.
Тоғлару қирлар оша келяпти.
9Севгилим оҳудай, ёш кийикдайдир.
Мана, у девор ортида турибди.
Ойналардан мўралаб,
Панжаралар орасидан қараб турибди.
10Севгилим менга шундай дейди:
“Тура қол, севгилим, оппоғим,
Мен билан юргин.
11Мана қиш ўтди, ёмғирлар тўхтади.
12Ер юзи гуллар билан қопланмоқда,
Юрт бўйлаб кабутарлар куйи эшитилмоқда,
Қўшиқ куйлаш вақти етиб келди.
13Анжир мева тугишни бошлади,
Токлар ҳам гулга кирди.
Улар хушбўй ҳидларини таратмоқда.
Тура қол, севгилим, оппоғим,
Мен билан юргин.”
Йигит: 14Севгилим, сен тоғларда яшайдиган,
Қояларда яширинадиган кабутардайсан.
Юзингни кўрсатгин, овозингни эшитай.
Овозинг жуда ширин, юзинг гўзалдир.
15Қаранг, узумзоримиз гуллаб ётибди,
Кичкина тулкиларни ▼
▼ Кичкина тулкилар — кўчма маънодаги ибора бўлиб, қиз ва йигитнинг севгисига қаршилик кўрсатадиган ёки улар никоҳдан ўтмагунларича муносабатларини давом эттиришга тўсқинлик қиладиган муаммоларга ишора қилаётган бўлиши мумкин.
ушланглар.Ахир, улар узумзорларни вайрон қилади.
Қиз: 16Севгилим меникидир, мен эса уникиман,
У нилуфарлар териб, ўз боғидан завқ олади.
17Тонг отмай туриб, бора қол, жоним.
Баланд тоғларда сакрайдиган оҳу, кийикдай бўлиб,
Қоронғилик чекинмасдан олдин, қайтиб кета қол.
Copyright information for
UznUzbC