‏ Song of Solomon 3

Қиз: 1Кечқурун ўрнимда ётганимда,
Бутун қалбим билан севган ошиғимни қўмсадим.
Жуда қўмсадим, лекин уни тополмадим.
2Энди туриб, шаҳарга чиқаман.
Шаҳар майдонларию кўчаларида юриб,
Севгилимни излайман.
Изладим–у, аммо уни тополмадим.
3Қўриқчилар шаҳарни кезиб юриб,
Мени кўриб қолишди.
Улардан: “Севгилимни кўрмадингизми?” деб сўрадим.
4Уларнинг олдидан кетишим биланоқ,
Севгилимни топдим.
Уни маҳкам қучиб, қўйиб юбормадим.
Онамнинг уйига олиб келдим.
Уни ўз туққан онамнинг хонасига олиб кирдим.
5Эй Қуддус қизлари,
Кийигу ёввойи оҳулар
Кийигу ёввойи оҳулар — 2:7 изоҳига қаранг.
ҳақи онт ичинг.
Вақт–соати келмагунча,
Севгини қўзғатманг, уйғотманг.

Учинчи қўшиқ

Қуддус қизлари: 6Даштда тутундай кўтарилиб,
Кўринаётган нарса нимадир?
Ундан аттор растасидаги барча хушбўй атирларнинг ҳиди,
Мирра
Мирра — 1:12 изоҳига қаранг.
ва хушбўй тутатқиларнинг ҳиди келиб турибди.
7Қаранглар, у Сулаймоннинг тахтиравонидир
тахтиравон — шоҳ, малика ва олий мартабали кишиларни ўтқазиб, елкада кўтариб олиб юриш учун узун дасталар устига ўрнатилган ҳашамдор ўриндиқ.
,
Унинг атрофида олтмишта паҳлавони бор.
Улар Исроил халқи орасидаги энг баҳодир жангчилардир.
8Қилич ўйнатишда ҳаммаси моҳир,
Жангда ҳам жуда маҳоратлидирлар.
Тунда бўладиган ҳужумлардан сақланиш учун
Уларнинг ҳаммаси қилич билан қуролланган.
9Шоҳ Сулаймон ўз тахтиравонини
Лубнон ёғочларидан ясаттирган.
10Бу тахтиравон дасталари кумушдан,
Орқаси тилладан ясалган,
Ўриндиғига эса сафсар кимхоб
кимхоб — ўриши ипак, арқоғи зардан тўқилган мато.
тўшалган.
Қуддус қизлари тахтиравоннинг ичини
Муҳаббат билан безатганлар.
11Чиқинглар, эй Сион қизлари!
Шоҳ Сулаймонга қаранглар.
Тўйи куни, юраги шодлик билан тўлган куни
Онаси кийдирган тожга қаранглар.
Copyright information for UznUzbC