Song of Solomon 4
Йигит: 1Қандай гўзалсан, эй севгилим,Қанчалик гўзалсан!
Чачвонинг ортидаги кўзларинг
Кабутарлардай мулойимдир.
Гилад қирларидан ёйилиб тушаётган
Қоп–қора қўйлардайдир сенинг сочларинг.
2Ювиб–таралган, жуни қирқиладиган,
Оппоқ эчкилардайдир сенинг тишларинг.
Ҳар бирининг эгизи бор,
Ўрни ҳеч бўш қолмаган.
3Лабларинг қирмизи ғунчалардайдир,
Оғзинг ҳам жуда гўзал.
Чачвонинг ортидаги ёноқларинг эса
Анорлардай қип–қизил.
4Бўйнинг тик қурилган Довуд минорасидай,
Маржонларинг тизим–тизим,
Жангчиларнинг мингларча қалқонларидайдир.
5Кўкракларинг эгизак кийиклардайдир.
Ҳа, нилуфарлар орасида ўтлайдиган
Икки кийикдайдир улар.
6Қоронғилик чекинмасдан олдин,
Тонг отмай туриб,
Ўша хушбўй мирра ▼
▼ мирра — 1:12 изоҳига қаранг.
тоғига,Зираворлар қирига чиқаман.
7Ҳар жиҳатдан гўзалдирсан, севгилим,
Сенда ҳеч қандай нуқсон йўқ.
8Кела қол, келинчагим,
Лубнондан менга кел.
Эмона ва Санир тоғларидан,
Хермон тоғларию ▼
▼ Эмона…Санир…Хермон тоғлари… — Лубнон тоғларидан шарқдаги тоғ тизмаларида жойлашган. Санир тоғи Хермон тоғининг қадимги номи эди (Қонунлар 3:9 га қаранг).
шерлар маконидан,Қоплонларнинг масканидан туш.
9Эй жоним, келинчагим,
Қалбимни асир қилдинг.
Кўзларингнинг нигоҳи билан,
Бўйнингдаги маржонинг билан
Қалбимни асир қилдинг.
10Севгинг қандай шириндир,
Эй жоним, келинчагим.
Сенинг севгинг шаробдан ҳам яхшироқдир.
Атир мойларинг эса
Ҳар қандай зиравордан ҳам хушбўйроқдир.
11Келинчагим, лабларингдан бол томар.
Асал ва сут тилинг остида,
Кийимларинг ҳиди Лубнон ҳидига ўхшар.
12Жоним менинг, келинчагим.
Қулфланган боғ, девор билан ўралган булоқдайсан,
Ёпиб қўйилган чашмадайсан сен.
13Аъло мевалар берадиган
Анор боғига ўхшайсан.
Бу боғда хина ва сунбуллар ўсади.
14Ҳа, бу боғда сунбулу заъфарон,
Хушбўй қамиш ва долчин,
Ҳар хил хушбўй дарахтлар,
Мирра ва алоэ,
Энг аъло зираворлар ўсади.
15Севгилим, сен боғдаги чашмага,
Ҳаётбахш сув булоғига ўхшайсан.
Лубнон тоғларининг оқар сувларидайсан.
Қиз: 16Эй шимол шабадаси, қўзғал,
Жануб шамоли, келгин!
Боғимда эсгин,
Токи боғимнинг хушбўй ҳидлари
Ҳамма жойга таралсин.
Севгилим ўз боғига келиб,
Аъло меваларидан есин.
Copyright information for
UznUzbC