Song of Solomon 5
Йигит: 1Эй жоним, келинчагим, боғимга келиб,Мирра ▼
▼ Мирра — 1:12 изоҳига қаранг.
ва зираворларимни тўплайман.Асалари мумини ҳамда асалимни ейман,
Сут ва шаробимни ичаман.
Тўйгунингча егин, севгилим,
Севгидан ичиб, қониққин.
Тўртинчи қўшиқ
Қиз: 2Ухладим, лекин юрагим уйғоқ эди.Ана, севгилим чақирмоқда:
“Очгин эшигингни, жоним, севгилим,
Кабутарим, комилим.
Бошим ҳўлдир шудрингдан,
Сочларим эса тун шабнамидан.”
3Кийимларимни ечиб қўйганман,
Қандай қилиб яна кияман?!
Оёқларим ювилган,
Уларни кир қилайми?!
4Севгилим қўлини эшик тешигидан киргизганда,
Бутун вужудим титраб кетди.
5Севгилимни киргизай, дея турдим.
Қўлларимдаги мирра,
Эшикнинг тутқичларига оқиб тушди.
6Севгилимга эшикни очдим,
Лекин у кетиб қолибди.
У кетганига юрак–бағрим эзилди ▼
▼ У кетганига юрак–бағрим эзилди — ёки Унинг овозини эшитишга ҳам зор бўлдим.
.Қидириб, уни топа олмадим,
Чақирдим, лекин у жавоб бермади.
7Шаҳарни айланиб юрган қўриқчилар
Мени кўриб қолдилар.
Улар мени уриб яраладилар.
Ўша шаҳар қўриқчилари
Устимдаги рўмолимни олиб қўйдилар.
8Эй Қуддус қизлари, ваъда беринглар,
Севгилимни топсангиз, айтиб қўйинглар,
Унинг ишқи дардида ёнмоқдаман.
Қуддус қизлари: 9Эй аёллар гўзали,
Севгилингнинг бошқалардан нимаси ортиқ?!
Унинг бошқалардан нимаси ортиқки,
Сен бизга, ваъда беринглар, деб айтасан?!
Қиз: 10Севгилим кўҳлик, чиройлидир,
Ўн мингтанинг ичида ажралиб турар.
11Боши энг аъло тилладай гўзал,
Жингалак сочлари қарғадай қоп–қорадир.
12Кўзлари эса булоқлар бўйидаги кабутарлардай,
Чашмалар бўйидаги, сутга чўмдирилган каптарлардайдир.
13Унинг ёноқлари муаттар ҳидли
Зиравор боғлари каби жуда хушбўйдир.
Лаблари эса мирра оқиб турган
Нилуфарлар каби шириндир.
14Қўллари тилладан ясалиб,
Топаз тошлар билан безатилганга ўхшайди.
Танаси эса зангори ёқутлар ўрнатилган
Теп–текис фил суягидай чиройлидир.
15Оёқлари тилла тагликка ўрнатилган
Мармар устунлари каби кучлидир.
Унинг қиёфаси улуғвор Лубнондай,
Қудратли, аъло садр дарахтларидайдир.
16Унинг овози жуда ширин,
Ўзи эса ҳар жиҳатдан мафтункор.
Эй Қуддус қизлари, мана шундай йигит
Менинг севгилим, дўстимдир.
Copyright information for
UznUzbC