‏ Song of Solomon 6

Қуддус қизлари: 1Севгилинг қаерга кетди,
Эй гўзалларнинг гўзали?
Айт–чи, қайси томонга йўл олди?
Биз сен билан уни қидирайлик.
Қиз: 2Севгилим ўз боғига,
Хушбўй зираворлар боғига кетди.
У нилуфар гуллар териб,
Ўз боғидан завқ олгани кетди.
3Мен севгилимники, севгилим эса меникидир!
У нилуфарлар териб, ўз боғидан завқ олади.

Бешинчи қўшиқ

Йигит: 4Сен Тирза шаҳридай гўзалдирсан, севгилим,
Қуддус шаҳридай
…Тирза шаҳри…Қуддус шаҳри… — бу шаҳарлар ўз чиройи билан машҳур эди (Забур 49:2 га қаранг). Кейинчалик Тирза шаҳри Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг биринчи пойтахти бўлди (3 Шоҳлар 15:33, 16:8, 15, 23 га қаранг).
хушрўйдирсан,
Байроқлари кўтарилган қўшиндай савлатлисан.
5Кўзларингни олиб қоч мендан,
Улар мени мафтун қилганлар.
Гилад қирларидан ёйилиб тушаётган
Қоп–қора қўйлардайдир сенинг сочларинг.
6Ювиб–таралган оппоқ
Эчкилардайдир сенинг тишларинг.
Ҳар бирининг эгизи бор,
Ўрни ҳеч бўш қолмаган.
7Чачвонинг ортидаги ёноқларинг эса
Анорлардай қип–қизил.
8Ана, олтмишта малика, саксонта канизак,
Сон–саноқсиз қизлар!
9Аммо менинг кабутарим,
Комил севгилим ўзгачадир.
Онасининг эркаси,
Туққан онасининг ягонасидир.
Қизлар уни кўриб, у бахтлидир, дейишади,
Маликаю канизаклар уни кўриб, мақташади.
10Маҳбубамнинг нигоҳлари тонгдайдир.
Ўзи эса тўлин ойдай гўзал, қуёшдай ёрқин,
Байроқлари кўтарилган қўшиндай савлатлидир.
11Мен бодомзорга,
Водий чечакларини кўришга бордим.
Токлару анорлар гуллаганмикин, дея бордим.
12Шоҳона аравада ўтиргандай,
Ҳаяжондан титрар эдим.
Copyright information for UznUzbC