Song of Solomon 7
Қуддус қизлари: 1Қайтгин, қайтиб келгин, эй Шуламлик ▼▼ Шуламлик — Шулам номаълум бир жой ёки комил маъносини билдирадиган бир сўз ҳам бўлиши мумкин.
қиз!Қайтиб кел, сени яна бир бор кўрайлик.
Йигит: Нима учун бу Шуламлик қизга қарайсизлар?!
У икки қатор қизлар орасида рақсга тушяптими?!
2Эй маликага ўхшаган қиз!
Кафш кийган оёқларинг қандай чиройли!
Дўмбоқ сонларинг жавоҳирлардай,
Худди моҳир устанинг қўли билан ишлангандай!
3Доимо хушбўй шаробга тўла бўлган,
Дум–думалоқ косадайдир сенинг киндигинг.
Юмалоқ қорнинг эса нилуфарлар билан ўралган,
Тилларанг буғдой уюми кабидир.
4Кўкракларинг эгизак кийиклардайдир.
5Фил суягидан қурилган минорадай гўзалдир бўйнинг,
Батрабим дарвозаси ёнидаги
Хашбон ▼
▼ Хашбон — Амор шоҳи Сихўн ҳукмронлиги даврида бу шаҳар пойтахт бўлган (Саҳрода 21:26 га қаранг). Бу шаҳар Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган эди. Булоқлар кўплигидан у ерда сув доим мўл–кўл эди.
булоқларидай ёрқиндир кўзларинг.Бурнинг эса Дамашқ шаҳрига қараган
Лубнон минорасидай текисдир.
6Бошинг Кармил тоғидай ▼
▼ Кармил тоғи — Исроилдаги энг баланд тоғлардан бири. Бу тоғ унумдорлиги ва гўзал табиати билан машҳур эди.
баланд туради,Сочинг кимхобдай гўзал,
Ҳатто шоҳ ҳам унга асирдир.
7Қандай гўзал ва хушрўйсан,
Ҳузурбахш севгилим менинг.
8Пальма дарахтидай савлатлисан,
Кўкракларинг унинг меваларидай тўлиқдир.
9Мен шундай дедим: “Пальма дарахтига чиқиб,
Меваларидан ушлайман.”
Кўкракларинг мен учун узумдай мазали,
Нафасинг эса олмалардай ширин бўлсин.
10Ўпичларинг энг аъло шаробдай шириндир,
Бундай шароб лаб ва тишлар орасидан текис ўтади ▼
▼ …лаб ва тишлар орасидан текис ўтади — қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда …ухлаётганларнинг лаблари устидан майингина ўтади.
.Қиз: 11Мен севгилимникиман,
У фақат мени қўмсайди.
12Келгин, севгилим, далаларга борайлик.
Хина гуллари орасида ▼
▼ Хина гуллари орасида… — ёки Қишлоқлар орасида….
ётиб қолайлик.13Вақтли туриб, узумзорларга кирайлик.
Улар гулга кирдимикин?!
Токлару анорлар гуллаганмикин?!
Ўша ерда мен сенга ўз севгимни тўла кўрсатаман.
14Меҳригиёлар ▼
▼ Меҳригиёлар — қадимда одамлар, бу ўсимликнинг мевалари жинсий хоҳишни кучайтириб, аёлнинг ҳомиладор бўлишига имконият яратади, деб ишонишарди.
ҳид таратиб турибди.Эшигимиз тепасига ҳар хил мевалардан осиб,
Сен учун сақлаб қўйдим, севгилим.
Copyright information for
UznUzbC