Song of Solomon 8
Қиз: 1Қанийди, онам эмизган акамдай бўлсанг эди.Кўчада кўрганимда, сени ўпган бўлардим,
Ҳеч ким мени бу учун айбламаган бўларди.
2Мен сени онамнинг уйига бошлаб келардим.
Менга ўгит берган онамнинг ётоғига олиб кирардим,
Сенга хушбўй шаробу анорларим шарбатини берардим.
3Мана, севгилимнинг чап қўли бошим остидадир,
Ўнг қўли билан эса мени қучоқлайди!
4Эй Қуддус қизлари, ваъда беринглар,
Вақт–соати келмагунча,
Севгини қўзғатманг, уйғотманг.
Олтинчи қўшиқ
Қуддус қизлари: 5Ўз севгилиси билан қучоқлашиб,Чўл тарафдан келаётган ким?
Қиз: Олма дарахти остида мен сени уйғотдим.
Онанг шу ерда сенга ҳомиладор бўлган,
Мана шу ерда сени дунёга келтирган.
6Қўлингдаги муҳр узугингдай,
Мени ҳам юрагингга муҳрлаб олгин.
Ахир, севги ўлимдай кучли,
Ишқ ажалдай ▼
▼ ажал — ибронийча матнда Шеўл, ўликлар диёри. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди.
шиддатлидир.Севгининг учқунлари олов учқунларидай,
Ловуллаган алангадайдир.
7Сув севгини ўчиролмайди,
Тўфонлар уни чўктиролмайди.
Бирортаси севги учун
Уйидаги бор бойлигини берса ҳам,
Мазахдан бошқа ҳеч нарсага эришмайди.
Қизнинг акалари: 8Бизнинг бир синглимиз бор,
Унинг кўкраклари ҳали бўртмаган.
Уни сўраб келишса,
Биз нима қиламиз?
9Агар у девор бўлса,
Унинг атрофида кумушдан қалъа қурамиз.
Агар у эшик бўлса,
Уни садр ёғочлари билан тўсиб қўямиз.
Қиз: 10Мен ҳам девордай эдим.
Энди эса кўкракларим миноралардайдир.
Шунинг учун севгилим мени
Тўлиқ етилган деб билади.
11Сулаймоннинг Баал–Хомонда узумзори бор эди.
У узумзорини боғбонларга ишониб топширди.
Уларнинг ҳар бири узумзор учун
Минг кумуш танга ▼
▼ Минг кумуш танга — ибронийча матнда Минг шақал кумуш, тахминан 11 килога тўғри келади (шу бобнинг 12–оятида ҳам бор).
тўлаши керак эди.Йигит: 12Сулаймон, сен минг танга ол,
Қоровулларга эса икки юз тангадан ▼
▼ икки юз танга — ибронийча матнда икки юз шақал, тахминан 2,3 килога тўғри келади.
берилсин.Менинг узумзорим ўзимникидир.
13Эй боғларда яшовчи қиз,
Дўстларим овозингни эшитишни кутмоқда.
Қани, мен ҳам овозингни бир эшитай.
Қиз: 14Худди кийикдай, ёш оҳудай бўлгин,
Зираворлар тоғларига тезроқ келгин, севгилим.
Copyright information for
UznUzbC